Видео: Ёмғир сабаб Ўш аэропортининг кутув залининг шифти қулаб тушди

289

18-майда қаттиқ ёққан ёмғирдан Ўш халқаро аэропортининг кутиш залининг шифти қулаб тушди. Маълумотни «Клооп»га «Манас» ҳаво майдонининг матбуот котиби Алия Курбанова тасдиқлади.

Курбанованинг айтишича, воқеадан жабрланганлар бўлмаган, парвозлар эса тўхтовсиз давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқларга воқеа вақтида тасвирга олинган видеолар тарқади. Унда ёмғир суви бинонинг томини тешиб ўтиб, залнинг ичига шарқираб қуйилаётганини кўриш мумкин. Сув сабаб шифтнинг бир неча қисми қулаб тушган.

Турғунлар тарқатган видеодан ёмғир суви аэропортнинг ҳудудини ҳам қоплаб, катта ёшдагиларни кўтариб ўтказишаётганларини ҳам кўриш мумкин.

Ўш халқаро аэропортининг шифти қулаб тушган янги терминалнинг кутиш зали 2018-йилнинг февраль ойида фойдаланишга берилган. Янги объектнинг умумий майдони 2 минг квадрат метрни тузган.

Ўшдаги аэропорт 1974-йилдан ишлай бошлаган. У катталиги ва йўловчи оқими бўйича Қирғизистонда иккинчи ўринда туради.

Муаллиф:  Айжамал Тугўлбай қизи