Суд Болот Темировнинг асоссиз далилларни бекор қилиш илтимосини қаноатлантиргани йўқ

243

18-майда Бишкек шаҳрининг Свердлов туман судида суриштирувчи журналист Болот Темировга қўзғалган жиноят иши бўйича дастлабки суд тинглови бўлиб,  кейингиси 25-майга белгиланди.

Тингловда Темировнинг адвокати Разак Ашимбаев айбловчи томон асоссиз далилларни келтирганини айтиб, бекор қилишни илтимос қилди. Аммо суд илтимосни қаноатлантиргани йўқ.

Болот Темиров асоссиз далиллар қаторига уни қўлга олиш вақтидаги видеони мисол қилди. Темировнинг айтишича, видео тасвирга олинаётганда бир дақиқага яқин муддатга узилиш бўлган, у Жиноий- процессуал кодексга қарши келади.

«Суд кейинги йиғинларда бу илтимос билан мурожаат қилсанглар бўлади деди. Ҳозир энг асосий далил — терговчи билан тезкор гуруҳнинг берган кўрсатмалари. Улар холис бўла олмайди. Энг асосий далил деб [айбловчилар] шуни илова қилишмоқда. Уни биз суддан бекор қилишни илтимос қилдик», — деди журналист.

Болот Темиров суд мажлисида. Сурат: Найзабек Мукамбетов

Бундан ташқари Болот Темиров ишни тергов қилаётган терговчи унинг паспортини «бир ўзи  яроқсиз деб» қарор чиқариб қўйганини таъкидлади. Журналист ҳозирда қирғиз паспортини қўллана олмаётганини қўшимча қилди.

«Терговчининг бундай ҳақлари йўқю Ўз ҳаёлидан қарор чиқараверадими? Менимча махсус комиссия бекор қилиши керак эди. Қандайдир бир ҳужжатни бекор қилиши учун судга мурожаат қилиши керак», — деб билдирди у.

Темиров суриштирувлар чиққандан кейин ҳукумат янги жиноий ишларни қўзғаб, журналистларга «бир нарса қилсанглар яна кучатамиз деб огоҳлантиришмоқда» деб билдирди.

«Бизга босим қилаётганларини ўзлари тасодиф дейишда, аммо бари далил. Масалан, бош терговчи иш бошлаганда капитан эди, иш давомида майор бўлиб қолди. Буни ҳам эртага тасодиф деб айтишади», — деди журналист.

Болот Темировга қарши қўзғалган жиноят ишлари

Ҳозирда Болот Темировга қарши жами тўрт жиноят иши қўзғалган: паспорт ва ҳарбий билетни ноқонуний олиш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳамда гиёҳванд моддаларни тайёрлаш.

Жиноят ишларининг бари Temirov Live’нинг журналистлари МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари тендерларга қатнашаётгани ҳақида суриштирувларини эълон қилгандан кейин қўзғалган.

Милициядан Темиров бошқа одамнинг ҳарбий билетини қўлланиш ва сохта вақтинчалик гувоҳноманинг ёрдами билан қирғиз паспортини ноқонуний олган, журналист ўзи Россиянинг фуқароси деб тушунтиришган.

«У номери бошқа одамга тегишли, рақами сохта ҳарбий билетини олган», — деб билдиришган ўшанда ИИВдан. У ердар Темиров қирғиз паспортини 2008-йилдан бери ноқонуний қўлланиб юради деб ишонтиришган.

Ҳарбий билет ҳақидаги версияни президент Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев ҳам айтишган. Улар Темиров ҳарбий билетни ўғирлаб олган дейишган.

«Болот Темиров Қирғизистонга келиб, ҳарбий билетни ўғирлаб, унга суратини ёпиштириб, фамилиясини алмаштириб, шунинг ёрдами билан қирғиз паспортини ноқонуний олган», — деб айтишган улар.

Темиров бу жиноят ишларини журналистларнинг гуруҳи МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевни оиласининг «ишларини» ошкор қилгани учун таъқиб қатори баҳолаган. Адвокатлар журналистга нисбатан жиноят ишларини «умуман абсурд» деб аташган.

Аввалроқ инсон ҳақлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR), Норвегиянинг Хельсинки комитети (NHC), Инсон ҳақлари бўйича Хельсинки Фонди (HFHR) ҳамда Фуқаролик ҳуқуқ ҳимоячилари (CRD) суриштирувчи журналист Болот Темировга қўйилган айбларни олишни талаб қилишган.

Ташкилотдагилар мазкур жиноят ишларини «сиёсий характерда» ва «юқори амалдаги коррупция ҳақидаги суриштирувлар учун очиқ-ойдин ўч олиш» деб ҳисоблашади.