Миллий  университет: Депутат Фархат Исмаиловнинг номига диплом берилмаган

254

Жусуп Баласоғин номидаги Қирғиз Миллий университетидан парламент депутати Фархат Исмаиловнинг номига диплом берилмаганини хабар қилишди. Бу ҳақда муассаса АКИpress нашрига билдирган.

Уларнинг маълумотига кўра, Исмаилов 2006-йилдаги бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича талабаларнинг рўйхатида йўқ.

«№CD 060011020 дипломи Исмаилов Ф.Д. исмига берилмаган», — деб билдиришди университетнинг ректоратидан.

2022-йилнинг апрелида Марказий сайлов комиссияси МХДҚга таяниб «Ата-Журт Қирғизистон» фракциясининг депутати Фархат Исмаилов билан «Альянс» фракциясининг депутати Фарходбек Алимжановнинг олий таълим олгани бўйича дипломлари сохта эканини билдирган.

Муассасадан қонун бўйича сайлов вақтида ёши 25га етган, олий таълими бор қирғизистонлик Жогорку Кенешнинг депутати бўла олишини таъкидлашган.

Аммо депутатлар МХДҚнинг баёнотини инкор қилишган эди. Масалан, Исмаилов «бу  англашмовчилик бўлса керак», ҳужжатларнинг бари жойида деб билдирган.

Депутат бўлгунча Исмаилов парламент иш бошқармасининг директор ўринбосари бўлган, бизнесмен қатори ҳам таниқли. У Ўшдаги амалдор, спортчи Нурбек Исмаиловнинг укаси. Нурбек Исмаилов 2020-йили журналистларга қўл кўтаргани маълум.

Исмаилов — «Алай Инвест» компаниясининг ва «Ай-Балта» қўриқлаш агентлигининг бошчиси.

«Сохта дипломлар»

Мартнинг ўртасидан бошлаб МХДҚ барча амалдорларнинг дипломининг аниқлигини ва қўш фуқаролигини текшира бошлаган. Текширув президент Садир Жапаровнинг топшириғи билан ўтказила бошлаган.

Унда парламентнинг тўрт депутати,  мэр ва айрим шаҳарларнинг вице-мэрлари, шунингдек яна бир мэрнинг дипломи хавфсизлик қўмитасининг шубҳасини яратган. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, сохта дипломлар энг кўп берилган деб Ж. Боласоғун номидаги Қирғиз миллий университети шубҳа туғдирган — 28 диплом. Қирғиз миллий аграр университетида берилган 11 диплом текширилмоқда, Арабаев носидаги университетда ва Қирғиз давлат жисмоний тарбия ва спорт академиясида эса бешдан диплом текширилмоқда.

МХДҚ пойтахтдаги университетдардан ташқари Ўш, Чуй, Жалолобод ва Иссиқкўл вилоятлардаги олий ўқув юртларини текширмоқда.