Видео: Маст аҳволда жанжал чиқариб, сўкинган милиция ходими ишдан олинди

301

Ўш шаҳрида маст аҳволда тўполон қилиб, уят сўзлар билан сўкинган милиция ходими хизматидан олинди. Бу ҳақда 18-майда Ўш шаҳар ИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

Милициядан ходим «ички ишлар органларининг обрўсига путур етказиб, хизмат ва жамоат тартибини жиддий бузди» деб таъкидлашди.

Нима бўлди?

Фейсбукда формали милиция ходимининг кўчада ва уйнинг ичида турғунларнинг бири билан жанжаллашаётган видеоси тарқади. Унда ходимнинг ҳатти-ҳаракатидан маст аҳволда экани сезилади.

Биринчи видеода ходим кўчада туриб муҳтамалан маст аҳволдаги турғун билан тортишган. Шунингдек «миллатига осилган» сўзларни айтган.

Иккинчи видео уйнинг ичида тасвирга олинган. Унда ходим кўчада тортишган турғуннинг футболкасини тортиб, уни куч билан ташқарига чиқаришга ҳаракат қилган. Одамлар иккисини ажратишга ҳаракат қилишганда «Ўш шаҳар ИИБнинг навбатчи бўлимида ишлайман» деб билдирган.

Одамлар унга милиция чақирамиз деб огоҳлантириб, «турғунни бўғиб қўясан» деб айтишган. Ходим сўкиниб, «милиционерларни чақиравер» деган.

«Ўлмайди на*уй. Мен бўғиб қўяман ўлиб қолади… [Милиция] келсин на*уй блять», — деган у.

Шундан кейин патрул милицияси келиб уни олиб кетган. Маст аҳволдаги ходим ундан кейин ҳам сўкинган. Чақирув бўйича келган милиция ходимлари эса турғунларга воқеани видео тасвирга олмасликни айтишган.

Ўш шаҳар ИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиковнинг айтишича, воқеа 17-май куни бўлган. Милиционет навбатдан чиқиб спиртли ичимлик ичиб, қўшнилари билан жанжаллашганини айтади.Сидиқов мазкур факт бўйича ҳам суриштирув ўтказилади деб ишонтирди.