Жалолобод: Ташиевнинг “ўкул боласи” МХДҚнинг илтимоси билан уй қамоғига чиқарилди

287

МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг «товламачилик юилан пул талаб қилганликда» гумонланиб қўлга олинган тутунган ўғли (ўкул бола)си уй қамоғига бўшатилди. Бу ҳақда «Клооп»га Жалолобод вилоят судининг матбуот котиби маълум қилди.

Маълумотга кўра, Жалолобод вилоят суди уни 2022-йил 29-майга қадар уй қамоғига озод қилиш ҳақида қарор чиқарган.

12-мартда МХДҚ Ташиевнинг тутунган ўғли маҳаллий турғундан «пул таэма қилишда» гумонланиб қўлга олинганини билдирган. Маълумотга кўра, гумонланувчи Сузоқ туманига қарашли Тошбулоқ қишлоқ ҳукуматининг ходими билан бирга ҳусусий тадбиркорни қўрқитиб, 120 минг сом талаб қилган.

Гумонланувчилар 11-мартда жабрланувчидан 90 минг сом олаётган жойида МХДҚнинг ходимлари тарафидан қўлга олинган. Махсус хизматдан гумонланувчи Ташиевнинг «ўкул боласи» бўлиб туриб, «оилавий алоқаларига суянганини» таъкидлашган.

Мазкур факт бўйича «Пора олиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган эди. Гумонланувчилар Жалолобод шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган эди.