Қирғизистон ва Тожикистоннинг Ташқи ишлар вазирлари Жээнбек Кулубаев ҳамда Сирожиддин Мухриддинов 13-майда МДХ давлатларининг Ташқи ишлар вазирлигининг саммитида Душанбе шаҳрида учрашди.
Маълумотга кўра, вазирлар қирғиз-тожик ҳамкорлиги масаласини муҳокама қилиб, чегарани делимитациялаш ҳамда демаркациялаш масаласини ҳал қилишга тайёр эканини билдиришди. Бундан ташқари, икки тараф ҳам топография ишчи гуруҳларининг учрашувни давом эттириб туриши аҳамиятли эканини таъкидлашди.
Шунингдек улар икки давлатнинг ҳудудида қирғизистонликлар билан тожикистонликларнинг манфаатларининг ҳимоя қилиниш масаласини ҳам муҳокама қилишди. Учрашувнинг натижасида вазирлар яқин орада олий даражадаги тадбир уюштириш бўйича фикр алмашишди.
Аввалроқ икки давлатнинг президентлари қирғиз-тожик чегарасининг 664 километри аниқлаб бўлинганини билдиришган.
Президент Садир Жапаровнинг айтишича, Қирғизистон билан Тожикистоннинг ўртасида жами бўлиб 972 километр чегара ҳудуди бор, унинг 308 километри аниқлаб бўлинмаган.
Жапаров «менинг назаримда аниқлаш ишлари секин юрмоқда» деб билдирган.
Чегаранинг аниқланмаган участкаларидаги сув, ер ресурсларини фойдаланиш, чегарадан ноқонуний ўтишга боғлиқ можаро сабаб чегарадош қишлоқларда тез-тез бўлиб туради.
Охирги қуролли жанжал 12-апрелда чиққан.
Унда қирғиз томондан умумий олти киши жабрланиб, чегарага яқин қишлоқда яшаган 18 мингдан ортиқ киши эвакуацияланган.
Тожик томондан эса бир ҳарбий ярадор бўлиб, кейинчалик ҳалок бўлгани айтилган.