Қирғизистонлик D Billions гуруҳининг қўшиғи Евровидениеда янгради

Қирғизистонлик D Billions мусиқа гуруҳининг My name Is қўшиғи Италияда ўтаётган «Евровидение-2022» мусиқа танловида янгради.

Танловнинг иккинчи ярим финалида телебошловчи, шоумен Алессандро Каттелан мазкур қўшиқнинг парчасига раққослар гуруҳи билан рақсга тушди. Мазкур қўшиқ бунга қадар ТикТок платформасида машҳур бўлиб, трендга айланган.

D Billions гуруҳини ўзининг Ютуб канали бор, у 2021-йили Ютубнинг бриллиант босқичини олган.

«D Billions гуруҳи дунёдаги энг муваффақиятли Ютуб-каналларидан бири бўла олди! Биз бриллиант босқичимизни олдик! Қирғизистонда ва МДХ давлатларидан биринчи марта! 12 миллион обуначига, 11 миллиард томошага эришдик! Дунё бўйича энг яхши дейилган барча чартларга, рўйхатларга кира олдик», — деб ёзган қўшиқчи Чолпонай.

Блогерлар гуруҳи болалар учун инглиз тилидаги қўшиқларни куйлаб, роликларни тасвирга олишади.

«Евровидение-2022» танлови Италиянинг Турин шаҳрида 8-майдан 14-майга қадар ўтади.