Суриштирувчи журналист Болот Темиров ҳарбий гувоҳномасини ўғирлаб олган деган киши ҳужжатини йўқотмаганини билдирди. Бу ҳақда Темиров Телеграм каналида айтди.
«Ишни аввал МХДҚнинг 5-хизмати олиб бораётган эди. Муҳолифатни ва ҳукуматга ёқмаганларни йўқ қилувчи хизмат. Кейин улар барини ИИВга суриб юборишган. Саналари нотўғри, кўрсатмалар ҳужжатларга қарама-қарши келади. Мени ҳарбий гувоҳномани ўғирлаб олган деган киши билетини йўқотмаганини айтмоқда», — деб ёзган у.
Адвокат Замир Жоошев эса Фейсбук саҳифасида Болот Темировнинг иши бўйича ҳарбий комиссариати терговчиларга муҳокама қилинаётган ҳарбий билет 2001-йилнинг 28-августида альтернатив хизмат ўтаган Керимбеков Адилбек Канибековичга берилгани ҳақида маълумотни берганини хабар қилди.
«Россияда гувоҳ қатори сўроқ берган Адилбек Керимбеков ҳеч қандай альтернатив хизмат ўтамаганини, 2001-йилнинг 6-декабридан 2002-йилнинг 25-ноябригача Қўйтош қишлоғидаги ҳарбий қисмида мажбурий ҳарбий хизмат ўтаганини билдирган», — деб ёзди Жоошев.
Болот Темировга қарши қўзғалган жиноят ишлари
Ҳозирда Болот Темировга қарши жами тўрт жиноят иши қўзғалган: паспорт ва ҳарбий билетни ноқонуний олиш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳамда гиёҳванд моддаларни тайёрлаш. Жиноят ишларнинг бари Temirov Live’нинг журналистлари МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари тендерларга қатнашаётгани ҳақида суриштирувларини эълон қилгандан кейин қўзғалган.
Милициядан Темиров бошқа одамнинг ҳарбий билетини қўлланиш ва сохта вақтинчалик гувоҳноманинг ёрдами билан қирғиз паспортини ноқонуний олган, журналист ўзи Россиянинг фуқароси деб тушунтиришган.
«У номери бошқа одамга тегишли, рақами сохта ҳарбий билетини олган», — деб билдиришган ўшанда ИИВдан. У ердар Темиров қирғиз паспортини 2008-йилдан бери ноқонуний қўлланиб юради деб ишонтиришган.
Ҳарбий билет ҳақидаги версияни президент Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев ҳам айтишган. Улар Темиров ҳарбий билетни ўғирлаб олган дейишган.
«Болот Темиров Қирғизистонга келиб, ҳарбий билетни ўғирлаб, унга суратини ёпиштириб, фамилиясини алмаштириб, шунинг ёрдами билан қирғиз паспортини ноқонуний олган», — деб айтишган улар.
Темиров бу жиноят ишларини журналистларнинг гуруҳи МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевни оиласининг «ишларини» ошкор қилгани учун таъқиб қатори баҳолаган. Адвокатлар журналистга нисбатан жиноят ишларини «умуман абсурд» деб аташган.
Аввалроқ инсон ҳақлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR), Норвегиянинг Хельсинки комитети (NHC), Инсон ҳақлари бўйича Хельсинки Фонди (HFHR) ҳамда Фуқаролик ҳуқуқ ҳимоячилари (CRD) суриштирувчи журналист Болот Темировга қўйилган айбларни олишни талаб қилишган.
Ташкилотдагилар мазкур жиноят ишларини «сиёсий характерда» ва «юқори амалдаги коррупция ҳақидаги суриштирувлар учун очиқ-ойдин ўч олиш» деб ҳисоблашади.