Садир Жапаров МХДҚнинг янги биносини очди

295

Президент Садир Жапаров миллий хавфсизлик идоралари учун янги бинонинг тантанали очилишига қатнашди. Бу ҳақда 12-майда давлат раҳбарининг администрациясидан билдиришди. Аммо бино қаерда жойлашгани айтилмаган.

Бинони очиш тадьирига вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров ва МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиев ҳам қатнашди.

Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Ақилбек Жапаров. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент администрациясининг билдиришича Садир Жапаров «бундай замонавий биноларнинг очилиши билан уларнинг иш самарадорлиги ва тезкорлиги ортади» деб ишониши айтилади.

«Миллий хавфсизликни таъминлаш тизими давлат манфаатларини тўлақонлик ҳимоя қилиш, шунингдек ички ва ташқи хавфларга қарши самарали зарба бериш учун етарли кучларга ҳамда воситаларга эга бўлиши керак. Бунинг учун махсус ресурслар ажратилмоқда. Аммо уларнинг кўлами иқтисоднинг реал имкониятларини ҳисобга олиш билан аниқланади», — деди президент тадбирда.

2021-йилнинг сентябридан бошлаб мамлакатнинг ҳудудларида МХДҚнинг ходимларига янги бинолар очилмоқда. Ўтга йилнинг ноябрига келиб Ташиев етти янги бинонинг очилишига қатнашган. МХДҚ бинолар қайси маблағ ҳисобига қурилаётганини айтмаган.

2022-йилнинг 3-мартида Бишкекда МХДҚнинг академияси қурила бошлаган.