Рақамли ривожлантириш вазири баъзан Ширшов билан учрашиб турганини билдирди

343

«Дастан» Транс миллий корпорациясининг аввалги етакчиси Алексей Ширшов атрофидаги баҳс ҳамон тинчигани йўқ. Коррупцияда гумонлан Ширшов уй қамоғига чиққандан кейин рақамли ривожлантириш вазири Талантбек Иманов билан учрашгани маълум бўлди.

Kaktus.media нашри шахсий манбаларига таяниб, 11-майда Ширшов, Иманов ва Нурлан Байимбетов исмли яна бир киши «Дастан» компаниясининг директори Эрик Апишевнинг кабинетида учрашиб, икки соатга яқин суҳбатлашишганини хабар қилди. Нашрнинг таъкидлашича, Ширшов бинодан чиқаётганда Апишевнинг хизмат машинасидан тушиб, муҳтамалан Иминовнинг автомобилига ўтиргани тасвирга олинган.

Аммо Иманов Ширшов ўша куни ўзининг машинасига ўтирганини инкор қилди. Имановнинг айтишича, бундай автомобили йўқ.

«Машинамга чиқмаган», — деб қўшимча қилди у.

Амалдор Алексей Ширшов билан учрашиб туришини, яширувчи ҳеч нарса йўқлигини ҳам таъкидлади.

«Қандай ҳамкорлик бўлиши мумкин, 12 йил ўтди», — деган у «Азаттык»қа.

Имановнинг Ширшов билан алоқаси

Рақамли ривожлантириш вазирлигининг амалдаги раҳбари Талантбек Иманов Алексей Ширшов билан кўпдан бери таниш. Иманов 2010-йилдаги апрель революциясига қадар «Дастан» заводида қоравул бўлиб ишлаган, кейин Ширшовнинг ҳусусий ҳайдовчиси бўлган.

2010-йилдаги революциядан кейин эса Иманов «Газпром Нефть Азия» МЧЖси, «Дастан» заводининг шўъба компанияси «Улан» ҳамда «Полигон» ЁАЖда етакчи хизматларни бажарган. Иманов 2020-йилнинг март ойидан бошлаб «Дастан» заводи бошқармасининг етакчиси бўлган. 2022-йилнинг бошида рақамли ривожлантириш вазири бўлиб тайинланган.

Иманов 2010-йили Ширшовнинг уйини тўнаш бўйиа жиноят иши бўйича судда гувоҳ қатори сўралган. Имановнинг айтишича, 2010-йилнинг сентябрь ойида унга Алексей Ширшовнинг отаси алоқага чиқиб, «уларнинг уйини қараб, яшаб туришни» илтимос қилган. Журналистлар Иманов ҳозирги кунгача Ширшовнинг уйида яшаб юрганини аниқлашган.

Ширшовнинг қўлга олиниб, қайта қўйиб юборилши

Ширшов 2007-йилга қадар «Шимолийэлектр»нинг ва «Электр станциялари»нинг молиявий директори, шундан кейин 2007-йилдан 2010-йилгача «Дастан» ТУК ОАЖ бошқармасининг етакчиси бўлган. Қурманбек Бакиев президент бўлиб турганда Ширшов президентнинг ўғли Максим Бакиевнинг энг яқин дўстларидан бири деб ҳисобланган. 2010-йилдаги апрель революциясидан кейин мамлакатдан қочиб кетган.

Ширшов Қирғизистоннинг энергетика тармоғининг «яширин кардинали» деб ҳисобланар эди. Халқ ичида уни энергетика тармоғида «ширшовнинг схемаси» деб ном олган коррупция схемасининг муаллифи деб аташади.

Алексей Ширшов. Сурат: AKIpress.

МХДҚ Шировни 2022-йилнинг 10-майида коррупция гумони билан қўлга олган, аммо суд махсус хизматнинг тергов бўлимининг илтимоси билан уни ўша куннинг ўзида қайта уй қамоғига чиқарган.

Бу жамоатчиликда норозиликларни пайдо қилган. Шундан кейин Ширшов бўйича президент Садир Жапаров ҳам фикрини билдирган. Президент Ширшов Максим Бакиевднинг 200 млн долларини қайтаришга ёрдамлашмоқда деб айтган.

Шунингдек Жапаров Ширшовга жиноят ишлари қўзғалмаган ва қидирув эълон қилинмаган деган. Президентнинг айтганларини Муваққат ҳукуматнинг собиқ аъзоси Азимбек Бекназаров рад қилиб, Ширшовга бир неча жиноят иши қўзғатилганини билдирган.

Ширшовнинг уй қамоғига чиқарилишига муҳолифат ҳам реакция қилган.

«Бакиевларга нисбатан тугатилган жиноят ишлар бўйича ҳуқуқ тартибот, суд органларининг фаолиятлари, биз тарафдан уларни реабилитациялаш ҳамда жиноий йўл билан олинган мулкларни қайтариб бериш ҳаракатлари қатори баҳоланади. Президент тарафидан уларни ошкора қўллови, уларнинг таъмири кучайиб бораётганини ва балки, Жапаров “бакиев замонини” қайта тиклашдан шахсан манфаатдор эканини кўрсатади. Унинг опаси Райкул Жапарова эса Максим Бакиевнинг коррупция схемаларига, рейдерлик ҳаракатларига қатнашгани ҳеч кимга сир эмас […]», — деб айтган ирлашган демократия ҳаракати.