МСКнинг аъзоси, йирик миқдордаги товламачиликда гумонланган Ақилбек Эшимов оқланди

Биринчи май туман суди Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси, йирик миқдордаги товламачиликда гумонланган Ақилбек Эшимовни оқлади. Бу ҳақда 13-апрелда туман судининг вакили Айзада Момунова «Клооп»га маълум қилди.

Туман судининг билдиришига кўра, Эшимовнинг фаолиятида жиноят аломати йўқ деб топилиб, оқлов ҳукми чиқди.

Ақилбек Эшимов.

2021-йили Эшимовнинг устидан А.Б. номли киши шикоят қилиб, МСК аъзоси «Қирғизистон» партияси рўйхатининг биринчи бешлигига киргизишни ваъда қилиб, 550 минг доллар олганини ёзган. Эшимов ваъдасини партиясининг лидери билан сўзлашув орқали амалга оширмоқчи бўлган.

2021-йилнинг сентябрида МХДҚнинг ходимлари Эшимовни товламачиликда гумонлаб қўлга олган.

«Эшимов билан партиянинг лидери олган вазифаларини бажармай, 550 минг долларнинг 300 мингини қайтариб, қолган 250 минг долларни бермаган», — деб билдирган унда МХДҚ.

*2020-йили октябрда ўтган парламент сайловининг натижаси кўплаган қонунбузарликлар сабаб бекор қилинган.

2021-йили декабрди Эшимов истеъфога кетишга ариза ёзиб, аммо январда бу фикридан қайтиб, хизматдан кетиш тўғрисида аризани қайта чақиртириб олган.

2022-йилнинг январь ойининг бошида Бишкекнинг Биринчи май туман суди Эшимовни ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатган. Шундан кейин айрим ОАВда Эшимов МСКда ишлаётгани ҳақида маълумот чиққан.

Ақилбек Эшимов 2016-йилдан бери Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси. 2021-йили МСКнинг аъзолигига Эшимовнинг номзодлигини «Қирғизистон» фракцияси таклиф қилган. У Жогорку Кенешнинг бешинчи чақирилишида «Республика» партиясидан депутат бўлган.