Рақамлаштириш вазирлиги давлат улуши бор тўрт йирик компаниянинг акционери бўлади

319

Вазирлар маҳкамаси тўрт йирик давлат компаниясида акционер қатори чиқиш бўйича ваколатларини амалга ошириш бўйича функцияларни ўтказиб бериш бўйича қарор чиқарди. Ҳужжат вазирлар маҳкамасининг сайтига эълон қилинди.

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг «Қирғизтелеком» очиқ акционерлик жамиятида, «Евразийский Сберегательный Банк» ОАЖда,  «Альфа Телеком» («Мегаком») ёпиқ акционерлик жамиятида, «ТНК Дастан» очиқ акционерлик жамиятида акционер (қатнашувчи) қатори чиқиш бўйича ваколатларини амалга ошириш бўйича функциялар Иқтисод ва тижорат вазирлигига қарашли Давлат мулкини бошқариш бўйича фонддан Рақамли тараққиёт вазирилигига ўтказиб берилади.

Шунингдек, Рақамли тараққиёт вазирлигига бу компанияларнинг бошқарув органларига номзодларни тайинлаш бўйича таклиф киргизиш ҳуқуқи ҳам берилади.

Вазирар маҳкамасидан акционерлар «давлатнинг иштирок улуши мавжуд айрим хўжалик жамиятларининг ишини самарадорлигини ортириш» мақсатида алмаштирилиётганини тушунтиришди.

Рақамли тараққиёт вазирлигининг йил бошидан бери Талантбек Имановбошқармоқда. У бунга қадар «Дастан» компанияси бошқармасининг етакчиси бўлган. Бунга қадар 2010-йили Иманов «Дастан»нинг қоровули ва транс миллий корпорациянинг ўша вақтдаги бошчиси Алексей Ширшовнинг ҳайдовчиси бўлиб ишлаган.

2022-йилнинг 10-майида МХДҚ Ширшовни коррупция гумони билан қўлга олиб, аммо ўша куннинг ўзида махсус хизматнинг тергов хизматини илтимоси билан уй қамоғига чиқарилган.