11-майдан бошлаб Шимолий — Жануб муқобил йўли вақтинча ёпилади

292

Шимолий — Жануби муқобил авто йилининг Жумғал туманининг Арал қишлоғидан Тогуз-Торонинг Казарман қишлоғигача бўлган ҳудуди вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Транспорт ва коммуникация вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Муассасанинг маълумотига кўра, мазкур авто йўлининг 195–291-км оралиғида сел келиб, тош тушиш хавфи туғилган. Шу сабаб йўлни 11-майдан 18-майга қадар ёпиш қарори қабул қилинди.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги 10-майдан бошлаб Қирғизистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кўп бўлишидан огоҳлантирди.

Жорий йилнинг февраль ойида Шимол — Жануб муқобил авто йўлининг Жалолобод — Казарман участкасида қор кўчки тушиб, уч кишини ва йўлни тозаловчи техникаларни босиб қолган.

Бедарак кетган кишилар «Чайна Роуд энд Бридж» пудратчи компаниясининг ходимлари — иккиси ҳам қирғиз фуқароси бўлган. Улар тоннелдан Казарман томонга кетган йўлни тозалаётганда қор кўчки босиб қолган. Уларнинг жасади икки ҳафтадан кейин топилган.