Алексей Ширшов МХДҚнинг илтимоси билан уй қамоғига чиқарилди

265

Биринчи май туман суди 11-майга ўтар кечаси «Дастан» Транс миллий корпорациясинг собиқ етакчиси Алексей Ширшовни уй қамоғига чиқарди. Бу ҳақда суднинг матбуот хизматидан хабар қилинди.

Матбуот хизматидан МХДҚнинг илтимоси қаноатлантирилиб, Ширшов 26-магача уй қамоғига чиқарилгани қўшимча қилинди.

Ширшовнинг қўлга олинши

МХДҚ Алексей Ширшов қўлга олинганини 10-майда билдирган. У коррупцияда гумонланмоқда.

Терговнинг версияси бўйича, Ширшов Иссиқкўл вилоятидаги «Аврора Плюс» дам олиш марказининг ҳудудидаги 56 қимматбаҳо хонадонни ва 27 коттежни давлатнинг ҳисобидан чиқаришнинг асосий уюштирувчиларидан бири бўлган.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, бу схемага Иссиқкўл тумани ва вилоят судларининг, Олий суднинг судяларини, шунингдек Президент аппаратининг, давлат Мулк фондининг ҳамда Давлат рўйхатга олиш хизматининг ходимлари жалб қилинган.

МХДҚ Ширшов қамоққа олинганини маълум қилганда у қайси ерда қўлга олинганини аниқ билдирмаган. Ширшов 2010-йилдаги апрель революциясидан кейин мамлакатдан қочиб кетиб, Интерпол тарафидан қидирувга олинган. 2010-йилнинг июнида Муваққат ҳукумат Ширшовнинг қайси ерда экани ҳақидаги маълумоти учун 100 минг доллар тўлашга ҳам тайёр бўлган.

Kaktus.media нашри шахсий манбасига таяниб, Ширшов охирги бир неча ойдан бери Бишкекда юрганини айтмоқда.

«Ширшов Бишкекка шахсий самолёт билан келиб кетиб турган», — деб ёзди Kaktus.media шахсий манбанинг айтганларини.

Энергетика тармоғининг «яширин кардинали»

Ширшов Қирғизистоннинг энергетика тармоғининг «яширин кардинали» деб ҳисобланар эди. У собиқ президентларнинг ўғиллари Айдар Акаев, кейинчалик Максим Бакиевга давлатнинг энергетикаси бўйича маслаҳатларни бериб юргани маълум.

Ширшовни электр энергиясини «ўлик жонларга» ёздириш ва тендерларни «ўз одамларига» юттириш каби энергетика тармоғидаги коррупция схемаларининг муаллифи деб аташади. «Ширшовнинг коррупция схемалари» бугунги кунгача ҳам ишлаётгани айтиб келинади.

Ширшов 2007-йилга қадар «Шимолий электр»нинг ва «Электр станциялари»нинг молиявий директори, кейин 2007-йилдан 2010-йилгача «Дастан» ТУК ОАЖ бошқармасининг етакчиси бўлган.

Ширшов Максим Бакиевнинг энг яқин дўстларидан бири деб ҳисобланган. 2010-йилдаги апрель инқилобидан кейин мамлакатдан қочиб кетган. 2019-йили Бишкек ИЭМнинг модерницазиялашдаги коррупция иши бўйича МХДҚнинг топшириғи билан Латвияда сўроқ берган.