Ипотека компаниясига ўтган Садир Жапаровнинг уйи 28,5 млн сомга сотилди

290

«Давлат ипотека компанияси» президент Садир Жапаровнинг уйини сотди. Бу ҳақда 24.kg нашри ДИКка таяниб ёзди. Аввалроқ президент уйини «Давлат ипотека компаниясига» қайтарилмас асосда ўтказиб берган эди.

Икки қаватли уй 28 млн 50 минг сомга сотилган, аммо номаълум қолишни истаган.

Садир Жапаров 2021-йилнинг 30-сентябрида, аввал ўзи яшаган Бишкек шаҳридаги уйини қайтарилмас асосда «Давлат ипотека компанияси»нинг ҳисобига ўтказиб берган.

Жапаров уйини ҳусусий уй бозорини яхшилаш ва «Менинг уйим 2021-2026» давлат дастурининг доирасида муҳтожларни турар жой билан таъминлаш мақсадида ДИКка ўтказиб бераётганини айтган.

Президентнинг айтишича, ДИК бу уйни аукционга қўйса, у ҳолда бу пулга имтиёзли ипотека насия дастурининг доирасида 10 оила хонадон билан таъминлаш имкони бўлишини айтган.

Қирғизистонда «Менинг уйим 2021-2026» уй-жой дастури 16-сентябрдан бошлаб ишга кирган. Дастурнинг ёрдами билан давлат ходимлари йилига 4%, қолган фуқаролар 8% билан имтиёзли ипотека насиясини олиши мумкин.

ДИК давлат раҳбарининг  аввалги уйини 2021-йилнинг ноябрида аукционга қўйган эди.

Очиқ аукцион 2021-йилнинг 24-декабрида ўтган. Давлат ипотека компаниясининг маълумотига кўра, икки қаватли уйнинг техник ҳолат — яхши. Майдони 390 квадрат метр, ер участкасининг умумий майдони — 852 квадрат метрни ташкил қилади.