Қирғиз-ўзбек чегарасида уч қирғизистонлик вафот этди. Уларга Ўзбекистоннинг чегарачилари ўқ отган. Бу ҳақда 6-майда МХДҚнинг Чегара хизматидан хабар қилишди.
Маълумотга кўра, воқеа 5-май куни Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманидаги Оқтом қишлоқ ҳудудига қарашли Тепақўрғон қишлоғида бўлган. Ўзбек чегарачилари отган ўқдан 48, 24, 22 ёшдаги қирғиз фуқаролари ярадор бўлган. Улар Олабуқа туман касалхонасига етказилиб, аммо ҳушига келмай вафот этди.
Чегара хизматидан воқеанинг тафсилотлари аниқланаётганини билдиришди. Бу бўйича 5-майда Чегара хизматининг Олабуқа йўналиши бўйича вакили Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон йўналиши бўйича чегарага масъул вакили билан учрашган.
Натижада икки томон ички суриштирувларнинг натижаси бўйича бугун, 6-майда қайтадан учрашишга келишилгани таъкидланди.
Муассасадан воқеа бўйича тегишли идораларга маълумот берилиб, тергов ишлари олиб борилаётганини қўшимча қилишди.
Бунга қадар 5-апрелда ҳам қирғиз-ўзбек чегарасида қурол қўлланилган жанжал чиқиб, Ўзбекистон чегарачилари икки қирғизистонликни отган. Воқеа Жалолобод вилоятининг Ақси туманига қарашли Дейрес қишлоғида бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг бир неча фуқароси Ўзбекистоннинг ҳудудига от билан ноқонуний юк олиб ўтишга ҳаракат қилишган. Чегара хизмати икки томоннинг чегара вакиллари мустақил суриштирув ўтказишини билдирган.
Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси
Қирғиз-ўзбек чегарасидаги аниқланмаган ҳудудлардаги сув, ер ресурсларини фойдаланиш, чегарадан ноқонуний ўтишга боғлиқ низо сабаб қишлоқларда можаролар тез-тез бўлиб туради.
Қирғиз-ўзбек чегарасининг узунлиги 1 314 километрни ташкил қилади — 2017-йилдаги ратификациялаш қонунига кўра унинг 1 170и аниқланган бўлиб ҳисобланади.
Аммо ўтган йили 26-мартда МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев қирғиз-ўзбек чегараси тўлиғи билан ҳал қилинганини матбуот анжуманида билдирган. Ташиев бошқарган ҳукумат делегацияси 24-25-мартда Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида чегарани аниқлаш учун сўзлашувлар олиб борилган.
Махсус хизматнинг етакчиси Қамчибек Ташиев ва Ўзбекистоннинг бош вазири Абдулла Арипов бош бўлган чегара бўйича масалаларни ҳал қилиш бўйича комиссиялар Тошкентда икки томонлама протоколга қўл қўйишган.
Қабул қилинган протоколлар бўйича Қирғизистоннинг айрим ерларида норозиликлар туғилиб, айниқса қирғизистонликлар «Кемпир-Абад» сув омборининг этагидаги 50 гектар ерни қўшни ўлкага бермасликни ва протоколни бекор қилишни талаб қилишган.
Шундан кейин Ташиев Тошкентга қайта боришни ваъда қилиб, «Кемир-Абад» сув омборининг этагидан ер Ўзбекистонга берилмайди деган.