Сузоқ туманида сел сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди. У ерда 600 уйни сел олган

283

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида сел сабаб фавқулодда ҳолатлар режими киргизилди. Бу ҳақда ФҲВнинг матбуот хизмати билдирди.

Сузоқдаги селнинг оқибати. Сурат: ФҲВнинг матбуот хизмати

Муассасанинг маълумотига кўра, туманда сел оқибатини бартараф қилиш бўйича тезкор штаб тузилди. Штабни идоранинг етакчиси Бобек Ажикеев бошқармоқда.

«Фуқаровий мудофаанинг хизматидан 260 ходим, ФҲВдан 135 нафар қутқарувчи жалб қилиниб, сел қоплаган уйларда тўпланган сел сувларини 13 мотопомпанинг ёрдами билан тозаламоқда. ФҲВдан 12 бирлик, Фуқаровий мудофаа хизматидан 30 бирлик техника ишлатилиб, ёқилғи мой билан таъминланди», — деб билдиришди муассасадан.

ФҲВнинг маълумотига кўра, Сузоқ туманининг Барпи ва Атабеков қишлоқ ҳудудларида сел 606 уйни ва 10 ижтимоий бинони қоплаган.

Сув қоплаган туманлардан мингдан ортиқ одам эвакуацияланган. Муассасанинг маълумотига кўра, сел тўхтовсиз ёққан ёғин сабаб кўпайган.

«Ўш, Жалолобод ва Норин вилоятларининг инфраструктураси йирик моддий чиқимга учради: ички қатнов йўлларини, экин далаларини сел олиб, уйлар ҳовлисини сув қоплаб, бир неча кўприк қулади», — деб билдиришган вазирликдан.