Ўш: Милиция патрул ходимини тишлаб олган аёл қамоққа олинганини билдирди

276

Ўш шаҳар ИИБи патрул ходимига қаршилик кўрсатиб, уни «тишлаб олди» деган гумон билан 21 ёшдаги аёлни қўлга олди. Гумонланувчи 48 соатга вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Милициянинг маълумотиг кўра, воқеа 5-майда шаҳардаги Масалиев ва Навоий кўчаларининг кесилишида бўлган. Унда «Дэу Матиз» машинасининг ҳайдовчиси патрул ходимларига мурожаат қилиб, машинадаги йўловчини тушириб беришни илтимос қилган. Аёл таксида бир ёшли боласи билан ўтирган.

«Ходим йўловчини машинадан туширишга ҳаракат қилганда у эшикни тепиб, машинанинг деразасини синдириб, сўкинган. Ходимнинг кўкрагидаги камерани юлиб олиб, унинг чап қўлини тишлаб олган», — деб билдиришди ШИИБдан.

Мазкур факт бўйича «Ҳукумат вакилига таҳдид ёки унга қарши зўравонлик» моддаси билан иш қўзғалиб, милиционерга экспертиза тайинланди.

Аёл эса қамоққа олиниб, унинг фарзанди шаҳардаги ёш болаларни қабул қилиш бўлимига ўказиб берилди.

Милициядан «аёл айбини тан олганини, воқеа бўлган вақтда у маст аҳволда бўлганини» айтишди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.