Бир кадр билан: Садир Жапаров — энг яхши ҳужумчи

300

Бишкекда 5-майда футзал бўйича «Мурас» дўстлик турнири якунланди. Унга давлат ходимларидан, депутат, вазир, маданият арбоблари ҳамда хорижий дипломатлардан иборат 12 жамоа иштирок этди.

Мусобақанинг натижасида президент Садир Жапаров кучли ҳужумчи аталди. Жапаров турнирда рақибларининг дарвозасига жами 12 тўп киргизди.

Садир Жапаров кучли ҳужумчининг мукофоти билан. Видеодан скриншот.

Турнирда биринчи ўринни «Президент администрацияси»  жамоаси қўлга киритди, иккинчи ўринга Жогорку Кенешнинг депутатлари, учинчи ўринга эса маҳаллий футбол фахрийларининг «Алга» жамоаси чиқди.