Президент маъмурияти “Мурас” турнирида парламент жамоасини мағлуб этди

292

Футзал бўйича “Мурас” ўртоқлик турнирида Садир Жапаров иштирокидаги “Президент аппарати” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Финалда у Жогорку Кенеш депутатларини 7:3 ҳисобида мағлуб этди. Президент администрациясидан Садир Жапаров (3та), Азамат Жаманқулов (1та) ва Муса Жаманбоев (1та) гол уришди. Шунингдек, Дастан Джумабеков ва Эмил Жамғирчиевлар автоголларга муаллифлик қилишди.

Садир Жапаров ярим финалда "Алга"га қарши ўйинда. Сурат: президент матбуот хизмати.

Турнир ғолиби 1 миллион сом мукофотга сазовор бўлди. Президент ютуқлар меҳрибонлик уйи ва қариялар уйи эҳтиёжларига йўналтирилишини таъкидлади.

“Мурас” турнирида учинчи ўринни мамлакатимиз футбол фахрийларидан иборат “Алга” жамоаси эгаллади.

Турнир 4-май куни бошланди. Унда давлат хизматчилари, депутатлар, вазирлар, маданият арбоблари ва хорижий дипломатлардан иборат 12 та жамоа иштирок этди.