«Достук» меҳмонхонасида 7-қаватдан қулаган қиз вафот этди

277

Бишкек шаҳридаги «Достук» меҳмонхонасининг 7-қаватидан қулаб тушган 27 ёшдаги қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Клооп»ги 5-майда Свердлов туман ИИБнинг матбуот котиби Назгул Иманбаева билдирди.

Иманбаеванинг айтишича, номаълум ҳолатда балкондан қулаган қиз тез ёрдам келгунга қадар, воқеа бўлган ерда дарҳол жон берган. Ҳозирда ўлимининг сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Жорий йилнинг 17-мартида икки ўқувчи қиз Ўш шаҳридаги Асқар Шакиров кўчасидаги кўп қаватли уйнинг бешинчи қаватидан ўзини ташлаган. Улардан бири воқеа жойида ҳалок бўлиб, яна бири касалхонага етказилган.

Милициянинг маълумотига кўра, қизлар Карл Маркс номидаги мактабнинг 7-синфининг ўқувчилари бўлган.