Россия 2022-йилнинг 16-майидан бошлаб қирғизистонликларнинг Россия ҳудудига киришига, шунингдек рус фуқароларининг Қирғизистонга чиқишига киргизилган чекловларни олади. Бу ҳақда Россиянинг Қирғизистондаги элчилигининг Фейсбук саҳифасида хабар қилинди.
«Қирғизистонликлар Россияга қурғоқликдаги йўллар орқали кириши мумкин, шунингдек рус фуқаролари Қирғизистонга Қозоғистон орқали ўта олишади. Россияга қурғоқликдаги йўллар орқали киришни истаганлар ПЦР-тестнинг натижасини кўрсатмаса ҳам бўлади», — деб билдиришди муассасадан.
Бу қарорни Россиянинг ҳукумати эпидемиологик вазият барқарорлашгани сабаб қабул қилди. Мазкур масала 2022-йилнинг 14-апрелида Москвада ўтган 23чи Қирғиз-Рус ҳукуматлари аро комиссиясининг йиғинида ҳам муҳокама қилинган.
Бунга қадар қандай чекловлар бўлган?
2021-йилнинг июлида Россиянинг Қирғизистондаги элчилигининг матбуот хизмати ўлкага киришнинг янги қоидаси кирганини маълум қилган.
Ҳужжатга кўра, 10-июлдан бошлаб Қирғизистоннинг ва ЕОИИга аъзо давлатларнинг фуқаролари мамлакатга кираётганда «COVID-19сиз саёҳатда» иловаси орқали Россияга киргунга қадар 72 соат аввал олинган ПЧР-тестнинг натижасини кўрсатишлари керак эди.
«Чет ўлкадан келаётган Россиянинг фуқаролари келган кундан бошлаб уч кунлик оралиқда бир марталик ПЧР-тест топшириб, натижасини олгунга қадар яшаган ери бўйича изоляцияда бўлиши керак», — деб ёзишган элчиликдан.
Шунингдек россияликлар қўлида эмлангани ҳақида (бир йилга яроқли) сертифкати ёки ярим йилга яроқли COVID-19 билан касалланиб тузалгани ҳақида маълумотномаси бўлса ПЧР-тест топширмаса бўлади.
Айни вақтда, 2021-йилнинг апрелида Россиянинг элчилиги қирғизистонликлар мамлакат ҳудудига кирганда «COVID-19сиз саёҳатда» мобил иловаси орқали ПЧР-тестнинг манфий натижасини кўрсатиши кераклигини хабар қилган эди.
Бундан ташқари, Россиянинг президенти Владимир Путин 1-июлда меҳнат муҳожирларини коронавирусни аниқлаш учун 72 соат сайин ПЧР-тест, ундан ташқари, уч ой сайин бошқа юқумли касалларни аниқлашга тест топшириб туришга масъул қилувчи федерал қонунга қўл қўйган. Қонуннинг ўзи 2021-йилнинг декабрида кучга кирган.