Садир Жапаров сел сабабли эвакуацияланган қишлоқларнинг рўйхатини эълон қилди

282

Сел ва ер кўчкисининг оқибатида Қирғизистоннинг бир қатор ҳудудларида мингдан ортиқ одам вақтинча хавфсиз ерга кўчирилди. Бу ҳақда президент Садир Жапаров Фейсбук саҳифасига ёзди.  

Давлат раҳбари эълон қилган вақтинча кўчирилганларнинг рўйхати:

  • Чоко-Добо қишлоғи — 20 оила (70 киши);
  • Комсомол қишлоғи — 45 оила (150 киши);
  • Мин-Орүк қишлоғи — 60 оила (200 киши);
  • Толос қишлоғи — 3 оила (15 киши);
  • Таштақ қишлоғи — 50 оила (180 киши);
  • Жани-Айил қишлоғи — 30 оила (130 киши);
  • Б.Осмонов қишлоғи — 60 оила (220 киши);
  • Атабеков қишлоқ ҳудудининг Қара-Жигач қишлоғи — 13 оила (50 киши);
  • Тобой қишлоғи — 10 оила (63 киши);

Жапаров табиий офатни бартараф этиш учун маҳаллий ҳукумат, Фавқулодда ҳолатлар ва Мудофаа вазирлиги тўлиғи билан иштирок этаётганини таъкидлади.

«Худо хоҳласа, яқин орада барча бузилган уйларни қайта тиклаймиз», — деди давлат раҳбари.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг 4-майдаги маълумотига кўра, май ойининг биринчи кунлари қаттиқ ёққан ёмғир оқибатида Ўш, Жалолобод, Норин, Чуй, Талас вилоятларида сел юриб, маҳаллий аҳоли йирик моддий зарарга учради. Ички хўжалик йўллари яроқдан чиқиб, мол оқиб кетиш ҳолатлари ҳам қайд этилди. Ўлка бўйича селдан келтирилган умумий чиқимлар аниқланмоқда.

ФҲВ сел, кўчки хавфидан давлат идоралари кучатилган тартибда ишлаётганини маълум қилди. Қирғизгидромет маркази яқин кунлари яна ёмғир ёғиб, тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантирди.