Қирғизистоннинг президентлари Конституцияни қандай қилиб алмаштиришган? Хронология

322
Қирғизистон Республикасининг Конституцияси.

Мустақил Қирғизистоннинг 30 йиллик тарихида давлатни олти президент бошқариб, Конституция эса ўн карра алмаштирилган. Деярлик ҳар бир ўзгартириш ҳукумат бошидагиларнинг фойдасига хизмат қилиб, улар эса тузатишларнинг зарурлигини фуқароларнинг манфаати билан тушунтиришган. Конституция қандай ўзгарган?

Конституция куни Қирғизистонда ҳар йили 5-майда байрам қилинади  — бу куни 24 йил аввал Қирғизистон Республикасининг Олий Совети СССРдан эркинлик олгандан бери ўзининг биринчи Конституциясини қабул қилган.

Конституциянинг лойиҳаси 1991-йили тузилган, аммо ҳозир «афсонавий парламент» деб аталган Жогорку Кенешнинг биринчи чақирилиши уни муҳокама қилиб, қабул қилишига яна икки йил кетган.

Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаев даврида Конституция беш марта алмашди. Конституцион кенгашмага Ўмурбек Текебаев ва Данияр Наримбаев каби сиёсатчилар кирган. Бош қонун ўзгарни сайин президентнинг ваколатлари кўпайиб бораверган.

Президент ваколатларининг кўпайиши

Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаев. Сурат: Екатерина Чеснокова

Биринчи марта Конституцияга 1994-йилнинг 22-октябрида тузатиш кирди — унда давлатнинг Бош қонунига унга киргизилувчи ўзгартиришлар ва янги қонунлар бундан кейин референдум орқали қабул қилиниши мумкинлиги ёзилди. Бундан ташқари, қонунларни икки палатали Жогорку Кенеш қабул қилиши аниқланди.

Иккинчи марта Конституция 1996-йилнинг 10-февралида ўзгаришларга дучор бўлди. Киргизилган ўзгартиришлар бўйича ҳукумат амалда президентнинг назоратига бўйсуниб қолди. Парламент ҳукуматнинг барини хизматдан кетказа олмаган, аммо бош вазирга ишончсизлик вотумини эълон қила олган. Тўғри, агарда бош вазир хизматдан кетса, ҳукумат аъзолари ҳам кетиши керак бўлган.

Давлат президенти вазирларни ва маҳаллий маъмурият бошчиларини тайинлашга ҳуқуқ олди. Президентнинг ваколатли ҳуқуқлари кучайтирилиб, энди парламент президентни хизматдан кетказиш масаласини кўриб чиқа олса ҳам унинг қарорларига таъсир эта олмай қолди. Президент эса ўз навбатида парламентнинг тарқатиб юбора оладиган бўлди.

Конституцияга навбатдаги ўзгартиришлар 1998-йилнинг 17-октябрида киргизилди. Тузатишларнинг асосий пункти ҳусусий мулк масаласи бўлди. Бош қонунга ҳусусий мулкка бўлиши мумкин эканлиги, мамлакат уни ҳимоя қилиши зарур эканлиги ёзилди. Бундан ташқари, давлат Қирғизистоннинг кон бойликларини, ресурсларини, флораси ва фаунасини ҳимоя қилиш мажбуриятини юклайди.

Депутатликка сайланиш учун энг қуйи ёш 25 ёшгача пасайтирилиб, бўладак парламент вакили сайлангунга қадар Қирғизистонда беш йил давомида яшаши мажбурий бўлмай қолди.

Шунингдек сўз эркинлигини чекловчи қонунларни қабул қилишга йўл бермайдиган тузатишлар кирди.

2001-йилнинг 24-декабрида киргизилган ўзгартиришлар тилларга тегишли бўлди. Қирғиз тили давлат тили, рус тили расмий мақом олиб, кам сонли миллатларга ўз тилини сақлаб қолишга ва унда сўзлашишга ҳуқуқ берилди.

Конституцияннинг 2003-йил 18-февралидаги таҳририда саккиз пунктдан иборат кўламли тузатишлар кирди.Улар мамлакатнинг ўзига, фуқароларнинг ҳуқуқлари билан эркинлигига, президентлик ҳукуматига, депутатларнинг ваколатли ҳуқуқларига, прокуратурага ва судларга тегишли бўлди.

Президентга иккидан кўп марта кетма-кет сайланишга имконият берилди – шундай қилиб Асқар Ақаев яна бир президентлик муддатга ҳуқуқ олди.

Киргизилган тузатишларга кўра, президент ҳукуматнинг тизимини аниқлаб, премьер-министрни тайинлаб, Миллий хавфсизлик хизматини (МХХ – ҳозирги МХДҚ) тайинлаб ёки тарқатиб юборишга йўл очди. Шунингдек президентга бош прокурорнинг, судларнинг ва Миллий банк етакчисининг тайинланиши боғлиқ бўлиб қолди.

2003-йилнинг таҳриридан кейин Асқар Ақаев ҳукуматни узурпациялаш бўйича давъога учради.

Партиявий рўйхатлар

Қирғизистоннинг иккинчи президенти Қурманбек Бакиев. Сурат: AP

2006-йилнинг ноябри ва декабрида, Асқар Ақаев ҳокииятдан қулатилгандан кейин, Конституциянинг икки варианти қабул қилинди, аммо иккиси ҳам 2007-йилнинг 14-сентябрида кучини йўқотди. 2003-йилнинг таҳриридаги Конституция кучига кирди.

2007-йилнинг 23-октябрида, президент Қурманбек Бакиевнинг даврида 1993-йилнинг намунасидаги, аммо янги таҳрирдаги Конституция қабул қилинди.Унинг лойиҳаси Данияр Наримбаев тарафидан тайёрланган. Унга кўра президент беш йилга сайланиб, икки муддатдан ортиқ номзодини қўя олмайдиган бўлди. Парламентга партия рўйхати билангина ўтиш мумкин бўлиб қолди.

Президентлик Конституциядан парламент Конституциясига

Муваққат  президент Роза Отунбаева.

2010-йили 27-июнда, Қурманбек Бакиев ҳокимиятдан қулатилгандан кейин, муваққат президент Роза Отунбаева янги Конституцияга қўл қўйди.

Давлатнинг бошқаруви президентлик шаклидан парламент формассига ўзгартирилди. Президент олти йиллик бир муддатга сайланиб, кейин қайта сайловга қатнашиш ҳуқуқидан ажратилади. Депутатларинг сони кўпайиб, аммо диний ва миллий асосда партия тузиш тақиқланди.

Инсон ҳақларига кўп эътибор қаратилиб, ўлим жазосига мораторий киргизилди. Европа кенгашининг Венеция комиссияси хатто қирғиз Конституциясининг лойиҳаси «мақтовга лойиқ» деб атади. Янги Конституция билан бирга унга тузатиш киргизишга мораторий қўйилди. Тақиқ 2020-йилгача қўйилган.

Премьер-министрнинг кучайиши

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев

Бироқ мораторий 2016-йилнинг 11-декабрида референдум ўтказиб, Конституцияга ўзгартириш киргизишга тўсиқ бўла олгани йўқ.

Тузатишлар бўйича Қирғизистон инсон ҳақлари борасидаги халқаро келишувларнинг давлат қонунларига қилган устуворлигидан бош тортиб, ҳукумат эса кимдандир террорчилик бўйича гумон санаса уни фуқароликдан ажратишга ҳуқуқ олди.

Премьер-министрнинг ваколат ҳуқуқлари у биргина ҳолатда парламент депутати бўла олиши билан кучайтирилди. Ҳозир ҳукумат парламентга ҳисобот бериб, у уни хизматдан кетказишга ҳақли.

Энди премьер-министр парламент вакили ҳам бўла олгани сабаб у депутатларнинг қарорига таъсир кўрсата олади. Агарда премьер-министр хизматдан тушса у аввалгидек халқ вакили қатори ишини давом эттираверади. Премьер-министр ҳукумат аъзоларини ҳам хизматдан кетказиши мумкин (аввал бу президентнинг ваколатли ҳуқуқи эди).

Тузатишлар парламент билан президентнинг судларга теккизувчи таъсирини ҳам ўз ичига олади. Президент билан парламентнинг вакиллари судларнинг хатоларини кўрувчи тартиб комиссиясига киради.

Ҳозир бу билан таркибига судларгина кирган Судлар кенгаши шуғулланмоқда. Мазкур комиссияда президент ва парламент вакилларининг бўлиши судларга таъсир этувчи воситани таъминлайди.

Премьер-министрнинг ваколат ҳуқуқларини кучайтиришдан ташқари барча тузатишлар кучга кирди – у бўлса 2017-йилнинг охирида Алмазбек Атамбаевнинг бошқарув муддати битгандан кейингина кучига киради.

Депутатларни камайтириш — президентнинг ҳокимиятини кўпайтириш

Президент Садир Жапаров 2021-йилнинг 5-майида Конституцияга қўл қўймоқда. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Садир Жапаров ҳукуматга келиши билан бирга Қирғизистоннинг Конституциясини ўзгартиришга қарор қилган навбатдаги президент бўлди.

Жогорку Кенеш депутатларининг сонини 120дан 90 нафаргача қисқартириш асосий ўзгартиришлардан бири бўлди. Бу билан бирга депутатларнинг сайлов тартиби ҳам ўзгартирилди.

Парламент сайлови аралаш сайлов тизимига алмаштирилган. 54 депутат умумий сайлов округидан, пропорционал сайлов тизими, 36 халқ вакили эса мажоритар тизим орқали бир мандатли сайлов округларидан сайланади.

Жапаров Конституцияни ўзгартириш орқали Қирғизистонга президентлик бошқарув шаклига қайтарган. Бунда президентни хизматдан четлатиш процедураси яна мураккаблаштирилган. Шунингдек президент давлат раҳбарлигига икки марта сайлана олади. Бир муддат беш йилга баробар.

Президентга янги ваколат ҳуқуқларни берувчи яна бир неча муҳим ўзгартиришлар: парламентга ўз қонун лойиҳасини киритиш ҳуқуқ, туман маъмуриятларининг раҳбарларини тайинлаш ва ўз ташаббуси билан референдум ўтказиш ҳуқуқи.

Жапаров президентлик лавозимига келгунга қадар ҳам, келгандан кейин ҳам Конституцияни ўзгартиришнинг бош ташаббусчиси бўлган. Конституциянинг янги лойиҳаси фаоллар, юристлар ҳамда халқаро жамоатчилик тарафидан бир неча бор танқидга олинган.

Дунё даражасидаги конституцион ҳуқуқ бўйича юристлардан иборат Венеция комиссияси Қирғизистондаги Конституци реформасининг жиддий камчиликлари бор эканини айтишган.

Комиссиянинг экспертлар давлатнинг Бош қонуни устида ишлаган Конституция кенгашининг легитимли эканидан шубҳаланишган. Шунингдек, экспертлар ваколат ҳуқуқларининг муддати 2020-йили куздаёқ битиб қолган депутатлар  конституция реформасини қабул қилишга ҳуқуқлари йўқ бўлган деб ҳисоблашган.

Комиссиянинг хулосасида, Конституциянинг янги лойиҳасида президентнинг ҳокимиятнинг бошқа бутоқлари устидан ҳаддан ташқари устунлиги ёзилиб, парламентнинг роли камайиб қолгани айтилган. Бунинг бари давлат ҳокимият бутоқларининг орасидаги чеклов ва мувозанат тизимининг асосларига зарар келтириш хавфини туғдиради.