Бишкекда ёғингарчилик сабаб аллея, йўл, хатто савдо марказини ҳам сув қоплади

358

Бишкек 4-майдаги ёғин-сочинда гўёки катта бир сойга айланди: аллеяларни, йўлларни, бозорларни хатто «Таш-Рабат» савдо марказини сув қоплади.

Бишкекнинг ҳар томонидан шаҳарликлар сув қоплаган йўлларнинг суратларини ва видеоларини чиқариб, мэрияга шикоят қилишди.

Совет кўчасидаги кўприкнинг остини ҳам сув қоплаган. Йўлак кўлмакка айланган. Видеодан шаҳар турғуни йўлини давом эттира олмай ортга қайтишга мажбур бўлган.

Бу эса Ўрта Сой бозоридаги вазият.

Қаттиқ ёққан ёмғир сабаб «Таш-Рабат» савдо марказининг биринчи қаватини ҳам сув қоплаган. Видеода фуқаролар сувни ўз кучи билан, швабра ва челаклар билан ташиб чиқишга ҳаракат қилишган. Гувоҳларнинг айтишича, савдо марказига келганлар эвакуацияланиб, марказнинг ўзи эса ёпилган.

 

@malikos58вот как то так)

♬ Sunroof - Nicky Youre & dazy

Сув пойтахтнинг марказий қисмдаги Ибраимов ва Шопоков кўчаларининг ўртасидаги аллеяни ҳам қоплаган.

«Ўта олмайсан, ариқлар тўлиб, сув кетмай қолган. Йўлларга сув тўлиб қолганидан одамлар уйининг подъездларига бора олишолмаяпти. Сузсанг ҳам бўладигандек», — деб норози бўлган шаҳар турғунларидан бири.

Сув Ала-Тоо майдонини ҳам қоплаган. «Илбирс» аркасининг остида ёғиндан яширинганлар ҳам кўлмакдан ўта олмай қолишган. Айланиб ўтиш учун қуруқ ер кўриниб қолган.

Сурат: Александра Титова.