Лондон уюшмаси «Қирғизолтин»га ишончли етказувчи мақомини қайтариб берди

312

Лондон қимматбаҳо металлар бозорининг ассоциацияси (LBMA) «Қирғизолтин» ишхонасининг олтин аффинаж заводига «ишончли етказувчи» (good delivery) мақомини қайтарди. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотга кўра, бу мақомнинг қайтарилиши билан «Қирғизолтин» ишхонаси ишлаб чиқарган олтин қуймаларини дунёнинг бошқа йирик бозорларига сотиш имкониятини олади.

«Бу қарор қулай бўлгани йўқ. [...] Биз жаҳон бозорига олтин ва кумушни ишончли етказувчи қатори LBMA рамкасида олган масъулиятларимизга мустаҳкам киришганимизни исботлай олдик. “Қирғизолтин” ОАЖнинг аффинаж заводи бундан кейин ҳам LBMAдаги барча вазифаларини тўлиқ бажаради деб ишонаман», — деди вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров.

«Қирғизолтин» ишхонасининг вакиллари LBMA’нинг ижрочи директори Рут Кроуэл билан учрашувда. Сурат: «Қирғизолтин»

Вазирлар маҳкамасининг баёнотига кўра, бундан кейин «Қирғизолтин» 2021-йилнинг 17-сентябридан бошлаб ишлаб чиқарилган олтик қуймаларини йирик бозорларга тўсиқсиз сота олади.

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси LBMA қабул қилган қарор «президент жамоасининг адолатли сиёсатини яна бир бор тан олиш бўлиб ҳисобланади» деган фикрини айтди.

«Биз халқимизнинг манфаати учун ғалабага эришиш билан чекланмай, уни биринчи кундан бошлаб ваъда қилганимиздек барча халқаро ва ҳуқуқий масъулиятларни тўлиқ сақлаш билан бажара олдик», — деди Ақилбек Жапаров.

«Ишончли етказувчи» мақоми қачон олинган?

«Қирғизолтин» ишлаб чиқарган олтин қуймалари.

Лондон қимматбаҳо металлар бозорининг уюшмаси 2021-йилнинг сентябрь ойида «Қирғизолтин» ишхонасининг олтин аффинаж заводининг «ишончли етказувчи» мақомидан ажратган.

Ассоциациянинг сайтида бу қарор масъулиятли таъминлаш дастурининг талаблари сақланмагани сабаб қабул қилингани айтилган.

«17-сентябрдан бошлаб заводнинг барча маҳсулотлари бундан кейин яхши етказиш деб ҳисоблайди», — деб таъкидлаган LBMA.

Бунга қадар мазкур уюшма  «Қирғизолтин»га қўйилган айбловлар, «етказиш ҳамда товламачиликка алоқадор» ҳаракатлар бўйича суриштирув олиб борилаётганини билдирган.

Унда Канаданинг «Центерра Голд Инк» компанияси «Қирғизолтин»ни давлат ҳукуматига ёрдам бермоқда деб айблаб, товламачилик билан тўлов юргизишга ҳаракат қилаётганини билдирган.

«Қирғизолтин» эса ишхонаси Канада компаниясининг барча абловларини инкор қилиб, айбловдан узоқ бўлишга чақирган.

Жорий йилнинг аперль ойининг бошида Қирғизистон Канаданинг «Центерра Голд Инк» компанияси билан келишувга қўл қўйишган. Унга кўра, «Қумтўр олтин кони Қирғизистоннинг тўлиқ эгалигини бир йўла ҳимоялангани» эълон қилинган.