Сел сабаб ёпилган Мирзаке — Қорақулжа — Алайқу авто йўли бир томонлама очилди

302

Ўш вилоятининг Қорақулжа туманида қаттиқ ёққан ёмғирдан кейинги сел сабаб ёпилган Мирзаке — Қорақулжа — Алайқу авто йўли бир тарафли очилди. Бу ҳақда 5-майда Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Сел келган ҳудуд. Сурат: ФҲВнинг матбуот хизмати.

ФҲВдан ҳозирда оғир техниканинг ёрдами билан қум-шағалга тўлган йўл тозаланиб, кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Кеча, 4-май куни тунги соат 21:30ларда қаттиқ ёққан ёмғир сабабли сел келиб Мирзаке — Қарақулжа — Алайқу йўлининг 45-50-километрига қум-шағал тўлиб, йўл ёпилган эди.

Сел келган ҳудудлар

3-майда қаттиқ ёққан ёмғир сабаб аввал Алай ва Қорақулжа туманида сел юрган. Қаттиқ келган сел мазкур ҳудудлардаги кўприкларни оқизиб кетган. Уйларнинг ҳовлиларини сув қоплаб, электр симёғочларини яроғсиз бўлиб қолган.

Алай туманидаги Қорул сайидан келган сел Биринчи Май қишлоғидаги автомобил ўтувчи кўприкнинг ярмини юқиб кетган. Қорул қишлоқ ҳудудини Биринчи-май, Тоғуз-Булоқ, Олжоке ва Кен-Жилга қишлоқлари билан туташтирган қатнов узилган.

4-майда эса Алай туманида сел юрган. Авария оқибатидан туман бўйича 216 уйнинг ҳовлисига сув кириб, 32 уйнинг ертўласини қоплаган. Шу билан бирга, 15 қўй, саккиз мол, уч от йўқолган.

Селнинг оқибатидан жабрланган 68 нафар турғун тиббий текширувдан ўтиб, уч нафари касалхонага ётқизилган.