Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 27-апрелда Ички ишлар вазирлигининг тергов хизматининг катта терговчиси 200 минг сом пора олаётганда ушланганини маълум қилди.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, милиция майори Ш.С.К. тергов қилинаётган жиноий иш бўйича таъқибни тўхтатиш учун турғундан воситачи орқали 4 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Бу факт «Пора олиш» моддаси билан рўйхатга олиниб, терговчи ва воситачи бўлган Ю. А. Х исмли одам қўлга олиниб, МХДҚНинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Бунгача 21-апрелда Сокулук ТИИБнинг тергов хизмати бошчисининг ўринбосари 20 минг сом пора олаётганда қўлга олинган.
Гумонланувчи ариза эгасига судгача текширувни тўхтатиш учун 50 минг сом талаб қилгани маълум бўлган.
Коррупция даражасини текширган Transparency International халқаро ташкилотининг маълумотига кўра, Қирғизистон 2021-йили порахўрлик даражаси бўйича 27 балга эга бўлиб, 144-ўринга чиққан. Бу кўрсаткич 2020-йилга қараганда 20 босқич паст — аввалги йили Қирғизистон 31 балл билан 124-ўринда бўлган.