Прокуратура Temirov live’нинг ижтимоий тармоққа тарқаб кетган маълумотлари бўйича тергов ўтказмайди

304

Бишкек шаҳар прокуратураси Temirov LIVE’нинг суриштирувчи журналистларидан олинган техникадаги ҳужжатлар билан видеоларнинг тарқаб кетганига алоқадор жиноят ишини қўзғамайдиган бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан «Клооп»нинг мухбирига билдиришди.

2022-йилнинг январида суриштирувчиларнинг жамоаси МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг жияни ҳақида суриштирув эълон қилгандан кейин Temirov Live’нинг офисига ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари бостириб киришган.

Унда журналистларнинг офисида спецназ тинтув ўтказган. Тинтув вақтида милиция Болот Темировнинг чўнтагидан пакет топиб, ичида гиёҳванд модда бор экани айтилган. Журналист гиёҳванд модда учун қўлга олинди дейилганига қарамай офисдан компьютер ва бошқа техникаларни ҳам олиб кетишган. Болот Темиров эса ўзи аслида терговчиларга компьютердаги маълумотлар керак бўлган деб айтган.

Темиров қўлга олиниб, офисдаги техникаларни олиб кетишгандан кейин журналистларнинг компьютерларидаги моддий ҳужжатларнинг бир қисми ва бошқа маълумотлар ижтимоий тармоқларга чиқиб кетиб, уларни суриштирувчи журналистларни танқид қилганлар бўлишиб, манипуляция қилишган.

Болот Темиров эса терговчилар олиб кетган компьютерларда бўлган маълумотлар ошкор бўлиб кетганидан прокуратурага мурожаат қилган.

Прокуратура экспертиза компьютерларга муҳр босилган ва техникани ҳеч ким ёндирмаган деб айтмоқда.

Оқибатда Бишкек шаҳар прокуратураси «қилмишда жиноят асорати йўқ бўлгани учун» Темировга мазкур факт бўйича жиноят ишини қўзғашдан бош тортди. Аммо Бош прокуратурадан бу қарорнинг қонунийлигини аниқлаш учун ишнинг материаллари ўрганилаётганини қўшимча қилишди.

Темировга қарши айбловлар

Болот Темировга қарши тўрт жиноят иши қўзғалган. Биринчи иш Temirov LIVE’нинг офисида жорий йилнинг январида спецназ тинтув ўтказгандан кейин қўзғалган. Ўшанда ҳуқуқ тартибот органининг ходимлари Темировнинг орқа чўнтагидан пакет топиб, ичида гиёҳванд модда бор эканини айтишган.

Журналист ўзи пакетни тинтув вақтида чўнтагига солиб қўйишганини бир неча марта айтган.

20-апрелда Темировга нисбатан яна уч янги жиноят иши қўзғалгани маълум бўлган. Шундай қилиб унга қарши жами тўрт жиноят иши қўзғалди.

Милиция Темировни Россия паспорти бор бўла туриб Қирғизистоннинг фуқаролигини ноқонуний олишга, ҳарбий гувоҳномани қалбакилаштиришга ҳамда чегарани ноқонуний кесиб ўтишга айбламоқда.