Ўш шаҳар суди аёлига зўравонлик қилган шахсни 9 кунга қамади

230

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати Толойкон қишлоғининг 41 ёшдаги турғуни аёлига зўравонлик қилиб, қўрқитгани учун 9 суткага қамоққа олинганини билдирди.

Тергов вақтида гумонланувчи олдин ҳам маст ҳолда аёлига қўл кўтариб, икки марта огоҳлантириш олгани маълум бўлди.

Қўлга олинган гумондор. Сурат: Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати.

Ўш шаҳар суди гумондорни «оиладаги зўравонлик» моддаси билан айбдор деб топиб, Ўш ШИИБ қабул қилиб, бўлиштириш жойига тўққиз суткага қамаш қарорини чиқарди.

ИИВнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда 2021-йили 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти аниқланган. Бу кўрсаткич 2020-йилга қараганда 12%га кўп.

Қирғизистондаги оилавий зўравонлик

Қирғизистонда ҳар йили оилавий зўравонлик фактлари кўп содир бўлади. Зўравонликдан жабрланганларнинг кўпи милицияга ариза билан мурожаат қилмагани сабаб рўйхатга олинмайди. Бу оилавий зўравонликнинг масштаби расмий статистикадан анча катта эканидан далолат беради.

Агрессорни қонун доирасида жазолаш жуда қийин — кўп жиноятлар жарима тўлаш ёки жамоат ишларига жалб қилиш билан чекланади.

Шу сабаб суд жавобгарлигига тортилмаслигини билган агрессор аёлни ўлдириб қўйиши ҳам мумкин.

«Клооп»нинг Қирғизистондаги фемицид ҳақидаги суриштирувида аёллар кўпроқ эри ёки бирга яшаган шеригининг қўлида ажал топиши аниқланган — бу оилавий зўравонликни вақтида олдини олмаганликдан бўлиб ҳисобланади.

Муаллиф: Болдукан Айдарбек қизи

Муҳаррир: Найзабек Мукамбетов