Садир Жапаров маммограф ускунасини таъмирлашга маблағ ажратади

303

Президент Садир Жапаров «Помогать легко» жамғармасининг асосчиси Динара Аляеванинг маммограф ускунасини ўрнатишга ёрдам бериш бўйича илтимосига эътибор қаратди. Бу ҳақда Аляева Фейсбук саҳифасида билдирди.

Жамғарма бошчиси билдиришича, президентнинг вакиллари қўнғироқ қилиб, керакли суммани ажратиб, маммографни таъмирлаб беришини айтган.

«Раҳмат! Сизни номингиздан қўнғироқ қилишти, маммографни таъмирлаймиз!» — деб ёзди Аляева.

Аппаратни таъмирлашга 6 минг доллар керак бўлади.

Кўкрак саратонини текширувчи маммограф

«Помогать легко» жамғармасининг етакчиси Динара Аляева 26-апрелда президент Садир Жапаровдан кўкрак саратонини аниқлаган маммографни таъмирлашга ҳомий топиб беришга ёрдам сўради. Аляева бу ҳақда Фейсбук саҳифасида мурожаат қилган.

«Бизда инвесторлар кўп бўлиб, бироқ беморлар учун пул йўқ бўлса, Қирғизистонда аёлларнинг соғлигига ҳисса қўшадиган инвесторни топиб беришни сўрайман. Биз маммографнинг таъмирини тўлаб берадиган ҳомийларни тополмадик», — деб ёзган у.

Сўз «Эргэнэ» жамоат жамғармасига гуманитар ёрдам сифатида берилган маммограф ҳақида бўлмоқда. Аялева билдиришича, Талас вилоятида аёлларнинг касаллиги зарарли шишга айланиб кетаётганини мана шу аппарат орқали билишади.

Аляева маммограф кўкрак саратонини эрта стадиясида аниқлашга ёрдам беради, аппаратнинг кўчма трейлари диагностикани ўлканинг турли ҳудудида ўтказишга ёрдам беришини қўшимча қилди.

Бугунги кунда Қирғизистонда кўкрак саратонига чалинган уч мингдан ортиқ аёл рўйхатда туради. Ҳар йили 400га яқин янги ҳолат аниқланади. Миллий онкология марказининг маълумотида 2020-йили 626 аёлга «кўкрак саратони» ташхиси қўйилган.