Ақилбек Жапаров Миллий кардиология марказига ётқизилди

315

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров 28-апрелда юрак ҳасталиги сабаб касалхонага тушди. Маълумотни вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати «Клооп»га тасдиқлади.

«Ақилбек Жапаров бугун эрта билан юрак оғриғи ва қон босимининг пасайиши сабабли Мирсаид Миррахимов номидаги Миллий кардиология ҳамда терапия марказига келиб тушди»,— деб таъкидлади муассасанинг матбуот хизмати.

Шу билан бирга, раисга электрокардиография ҳамда коронарография процедуралари ўтказилиб, унда юрак-қон томир спазми аниқлангани хабар қилинди.

Ҳозирда ҳукумат етакчисининг соғлиғи барқарор, қаноатланарли. Шифокорларнинг консилиумида эса Ақилбек Жапаровнинг соғлиғини касасалхонага ётиш шартида тиклаш қарори қабул қилинди.