«Фуқароларни суднинг рухсатисиз тинглаш». Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди

271

Жогорку Кенеш депутатлари 27-апрелда «Қирғизистон миллий хавфсизлик органлари ҳақидаги» қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилишди. Бу ҳақда парламентнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишдан 2-мартда ўтган. Ҳужжатни вазирлар маҳкамаси таклиф қилган.

Лойиҳада МХДҚ суднинг рухсатисиз фуқароларни эшитиб, пойлаб, ижтимоий тармоқдаги хатларини очиқлашга ҳуқуқ олади деган меъёр бор.

Парламентда бу ҳужжат февраль ойида муҳокама қилинган. Унда муҳолифатдаги депутат Адахан Мадумаров қонун лойиҳасини махсус хизматга суд қарорисиз фуқароларни эшитиб, ижтимоий тармоқдаги хатларини кўришга ҳуқуқ берган меъёр учун танқид қилган.

Бундан ташқари, парламент иккинчи ўқишда «Контрразведка иши ҳақидаги» қонун лойиҳасини қабул қилган. Бу ҳужжатда МХДҚнинг ходимлари контрразведка ишини фақат суд рухсати асосида бажара олади деб айтилган.

Бироқ «Қирғизистон миллий хавфсизлик органлари ҳақидаги» қонун лойиҳасида бундай пункт йўқ.