Бишкек: Ўқувчи қизлар муштлашган воқеа болалар ишлари бўйича комиссияда кўрилади

260

Бишкекдаги №56 мактабда икки ўқувчи қиз муштлашди. Воқеа 18-апрелда бўлган. Бу маълумотни «Клооп»га Бишкек мэриясидан тасдиқлашди.

Маълумотга кўра, муштлашув бошланғич синф ўқувчилари орасида бўлган. Воқеадан кейин мактабда тушунтириш ишлари олиб борилган, ишнинг ҳужжатлари милициянинг назоратида.

«Тегишли хизматлар ва одамларга воқеа бўйича хабар берилди. Мактаб директорига ва тарбия ишлари бўйича бўлим раҳбарига тартиб чоралари кўрилди», — деб билдиришди мэриядан.

Мэриядан қўшимча қилишларича, ўқувчи қизлар мактабдан чиқарилмайди, сабаби бу вақтда уларнинг ҳуқуқи бузилади. Қизлар билан психологлар ишламоқда. «Масала ҳокимиятнинг болалар ишлари бўйича комиссиясида қаралади, тергов бормоқда», — деб билдиришди мэриядан.