Next TV телеканалининг собиқ етакчиси 3-июнга қадар қамоқда қолдирилди

308

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 28-апрелда Next TV телеканалининг собиқ директори Таалай Дуйшонбиевнинг ээҳтиёт чорасини 3-июнга қадар узайтирди. Бу ҳақда Биринчи май туман судининг матбуот хизмати хабар қилди.

Матбуот хизматидан Дуйшонбиев МХДҚнинг ТИЗОсида бўлишини айтишди.

Адвокат Тимур Султанов Дуйшонбиевнинг эҳтиёт чорасини қамоққа алоқадор бўлмаган чорага ўзгартиришни илтимос қилди. МХДҚнинг терговчиси эса эҳтиёт чорасини узайтиришни илтимос қилган.

Next TV телеканалининг директори Таалай Дуйшонбиев МХДҚнинг ходимлари тарафидан 3-мартда қўлга олинган. Терговнинг версиясига кўра, Next TV ижтимоий тармоқлар орқали «Украинанинг ҳудудидаги махсус операцияда Қирғизистон Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатиши бўйича келишувга эришилди деган ёлғон маълумот тарқатган».

Гап «Қозоғистоннинг миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ етакчиси А. Мусаев Қирғизистон билан Тожикистон яширин турда Россияга ҳарбий қўллов кўрсатишга тайёрлигини билдиришди деб айтди» деган сарлавҳали материал ҳақида бўлмоқда, материал телеканалнинг ижтимоий тармоқларига эълон қилинган.

Дуйшонбиевга нисбатан эса «Ҳудудлараро низо қўзиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. Кейин Бишкекнинг Биринчи май туман суди уни икки ойга қамоқда қолдирган.

Шундан кейин прокуратура суддан Next TV телеканалининг Қозоғистон махсус хизматининг собиқ етакчисининг сўзларига таяниб эълон қилган материалини экстремистик деб топишни илтимос қилган. Бундан ташқари, назорат органидан телеканалнинг эфирга чиқишини тўхтатиб, материалларини бошқа ОАВларга эълон қилишни тақиқлашни сўрашган.

2022-йилнинг 24-мартида Бишкек шаҳар суди Дуйшонбиевни қамоқда қолдирган.