«Тамашоу»чи Эмил Токтошев актёр Артур Тойгонбаев иккиси ҳажвий видео олишди. Видеода аёлларни мусулмонларнинг Рамазон ойида қисқа юбка киймасликка чақирган.
«Рўзада авария қилмай туринглар-чи қизлар» деб аталган видеони Токтошевнинг Инстаграм саҳифасидан 160 мингдан ортиқ одам кўрган. Шоуменнинг саҳифасида эса 970 мингдан ортиқ обуначи бор. Бу видео нима учун тўғри эмас?
Видео нима ҳақида?
Видео Тойгонбаев машинасини ҳайдаб кетаётиб йўлакда кетаётган қизни кэтколлга олишидан бошланади.
Кэтколл ёки кэтколлинг (ингилизчае catcall) — бу нотаниш одамларни аёлларга нисбатан вербал (оғзаки) ва вербал бўлмаган (оғзаки эмас) шилқимлиги. Бунга ўпич овозларини чиқариш, аёлни жамоат жойларида мушукни чақиргандай «кис‑кис‑кис» деб чақириш ҳаракати киради.
Бу ҳаракатлар кузатиш, қўл тегизиш, йўлини тўсиш, ушлаб қўлидан тортиш каби жисмоний турдаги ҳаракатга ўтиб кетиши мумкин.
Мана шу вақтда рулдаги Тойгонбаев Токтошевнинг машинасини ортидан келиб уради. Шоумен машинасидан тушиб, Тойгонбаев нима учун йўлга қарамай, машинасини уриб олганини ўрганишга ҳаракат қилади. Бунга Тойгонбаев тротуарда кетаётган қизни айблайди, сабаби йўлга қарамай қизга қараб чалғиганини айтади.
«Эй, нима қилдинг?» — деб бақиради у қизга.
«Мен айбдор эмасман!» — деб жавоб беради қиз.
Бироқ Тойгонбаев қиз Рўзада «бундай кийинмаслиги керак» эди дейди — қизнинг кийимини, аниқроғи қисқа юбкани ва баланд пошнали туфлисини айтмоқчи бўлган.
«Нимага сен айбдор эмассан? Мен сенга қараб уриб олдим буни. Рўзадан шундай ҳам кийинадими?» — деб бақиради у қизга.
Кейин актёр Токтошевга машинани бузилган жойини у билан эмас, қиз билан ҳал қилишни айтиб машинасига ўтириб кетиб қолади.
Видеонинг охирида Токтошев қиз томон келиб, унга бошдан-оёқ қараб, авария масаласини қандай ҳал қилишни сўрайди. Шу билан видеоролик мусиқа билан тугайди.
Бу видеонинг нимаси нотўғри?
Биринчидан, қизнинг либосига қараб айблашган.
Аёлларни эркакларнинг нафратига учраган вақтда бирор бир бошқача кийиниб юрган деб айблаш — Қирғизистон учун катта муаммо. Патриархал тизимда эркакларни аёлга кўзи тушиб, унга осилиши учун аёлдан бошқа ҳеч кимнинг айби йўқ деб айтилади.
Бироқ турмушнинг ҳақиқати кўрсатишича, оддий кийинган аёллар ҳам жинсий зўравонлик объектига айланади.
2018-йили Токмокда зўравонликдан жабрланганларга бағишланган What Were You Wearing? (Сен қандай кийинган эдинг?) номли кўргазма бўлган. Унда жинсий зўравонликни бошидан ўтказган аёлларнинг кийимлари экспонат қатори қўйилган.
Муаллиф кўргазма орқали зўрлашга аёлнинг ёки қизнинг қисқа шими, қисқа юбкаси ёки кўйлагининг катта кесилган ёқаси сабаб бўлади деб шаклланган фикрни (стереортипни) йўқ қилмоқчи бўлган. Кўргазмага оддий футболка, жинси, рўмол, халат ва бошқа шундай кийимлар кийиб юриб зўрланган қизларни ва аёлларнинг кииймлари қўйилган.
Иккинчидан, қизни аварияда айбдор деб айтишган.
Токтошев билан Тойгонбаев видеода авария учун жавобгарликни қизни кэтколл қилган ҳайдовчи эмас, кийими сабаб қизга юклашган. Юз берган воқеа учун жавобгарликни жабрланувчига ағдаришган — зўравонларнинг кўниб қолган одати.
Виктимблейминг — бу жабрланувчи дуч келган зўравонлик ёки жиноятга унга нисбатан бўлган хўрлик учун унинг ҳам жавобгарлиги қаралган кўриниш. Виктимблейминг кўп ҳолда жабрланувчининг ва унинг яқинларини яна жабрланишига олиб келади.
Видео муаллифларининг ҳаракати — одатдагидай виктимблейминг, содир бўлган воқеада аёлни айбдор қилиб кўрсатиш. Бироқ бу ерда қиз жабрланувчи, сабаби кэтколлингга учради. Шундай ҳаракатдан, жамиятни шундай қабул қилиши сабаб зўравонлик ва осилишлардан жабрланган аёллар милицияга мурожаат қилишдан қўрқишади.
Токтошевнинг дискриминация видеолари
Токтошев — «Тамашоуда» ўйнаган Ўшдаги таниқли қизиқчи.
Бу Токтошев олинган дискриминация роликларнинг биринчиси эмас. 2020-йили қиз ўғирлашни тарғиб қилган видеога тушиб, такси хизматини реклама қилишган ҳаракат қилган. Такси хизмати жиноятни нормаллаштиришга ҳаракат қилмаганини, ролик «хазил» эканини айтган.
«Бу ҳазил» — аёлларни ўғирлашни қизиқ кўрган қирғизистонлик рекламачиларни ва қизиқчиларни яхши кўрган гапи. Масалан, бунинг бари 2021-йилда аёлларни ўғирлаб, никоҳга мажбурлаш билан боғлиқ ишларнинг 560 факт аниқланган ўлкада бўлмоқда.
Токтошев ўзи бу вақтда видеосини тарғиб эмас, «ҳазил», «юмор» деб атаган. Видеони эса ўчирмаган.
Аёлларни ўғирлаш
Қирғизистон дунёдаги аёлланинг фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) Марказий Осиё давлатлари орасида энг хавфли давлат деб ҳисобланади. Бу индексда Қирғизистон аёлларнинг аҳволи баҳоланган 170 давлат ичидан 97-ўринни эгаллаган.
Бизнинг ўлкада эркаклар аёлларни ва қизларни мажбурлаб турмуш қуриш мақсадида ўғирлаб уларни ҳаётдаги режаларини бузишади. Кўплар олиб қочишни қирғизнинг одати деб жиноятдан қочишади.
Қирғизистонда қиз олиб қочиш зўрлаш ва бўлса, Айзада Канатбекова билан Бурулай Турдали қизининг воқеаси ўлим билан тугаган.
19 ёшдаги Бурулай Турдали қизини 2018-йили 27-майда Марс Бодошов дўстлари билан ўғирлаб кетган. Улар қўлга олиниб, Жайил ТИИБга олиб келинган. Бу ерда қиз пичоқланиб, кейин вафот этган. Милиционерлар қизни олиб қочганларнинг бири Марсбек Бодошов ўлдирган деб айтишган. Уларнинг айтишича, Бодошов Бурулай ўтирган хонага кириб, пичоқлаб, кейин ўзини ҳам ўлдирмоқчи бўлган.
Бодошов бунгача ҳам Бурулайни олиб қочишга ҳаракат қилган, унинг қариндошлари қизнинг оиласини милицияга ариза бермасликка кўндирган.
Бодошов 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ айбини тан олган эмас. Қизни ўғирлашда қатнашганларнинг бири айбини қисман тан олган. Қизни ўлишига йўл берган милиция ходимларини жавобгарликка тортишга ҳаракат қилишган — иккиси оқланиб, яна учтаси айбланган.
Айзада Канатабекова мажбурлаб никоҳлаш учун 2021-йилнинг 5-апрелида ўғирланган.
Воқеа шаҳардаги видео кузатув камерасига тушиб қолган. Икки кундан кейин 7-апрелда Арашан ва Чокморов қишлоқларига яқин жойдаги даладан автомашина топилган. Унинг ичида қизнинг ва ўғирлаган Замирбек Тенизбаевнинг жасади бўлган.
Милиция Тенизбаев қизни бўғиб ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилган деб билдирган. Кейин Тенизбаев Канатбековани ўлдиришдан олдин зўрлагани аниқланган.
Шериклари 6,5 йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилинган, қизни излашга етарли ҳаракат қилмаган милиция ходимларининг эътиборсизлиги бўйича иш вақтинча тўхтатилган.