АҚШ Россия билан алоқасини сақлаган давлатлар дунё иқтисодининг изоляциясида қолишини огоҳлантирди

284

АҚШнинг Молия вазирлиги раҳбари Жанет Йелен 13-апрелда Вашингтонда ўтган брифингда Украинага қарши урушга қарамай Россия билан алоқасини сақлаб қолган давлатлар дунё иқтисодидан яккаланиб қолиш хавфида турганини билдирди. Бу ҳақда америкалик The Wall Street Journal ёзди.

У бу масалада ўртоқлик позициясида турган давлатлар учун белги бўлиб қолишини қўшимча қилди.

Бундан ташқари, Йеллен АҚШ Россиянинг ҳамкори ҳисобланган Хитойни ҳам бу ўлкага жиддий ёрдам қилмасликка ва санкцияларни енгиллатиш учун чора кўрмасликка чақирганини билдирди.

Қирғизистон Россия билан Украина ўртасидаги урушда ҳамон бетараф позицияда турган давлатларнинг бирига киради. Бу ҳақда президент Садир Жапаров Жогорку Кенешнинг 2022-йилнинг 9-мартдаги йиғинида шахсан ўзи ҳам айтган.

«Албатта, биз кичик давлатмиз. Бизни кучимиз урушни тўхтатишга етмайди. Шу сабаб биз холис ўлка бўлишимиз керак», — деган Жапаров парламент йиғинида.

Худди шундай позицияни вазирлар махкамаси раиси Акилбек Жапаров ҳам айтган. У минкабнинг 24-мартдаги йиғинида Қирғизистон «қондошлар бир-бирини ўлдираётган уруш тўхташига қўлдан келганча ҳаракат қилади» деб айтган. Бундан ташқари, бунгача Қирғизистон Россияни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги (ИҲК) аъзолигини тўхтатиб туриш резолюциясини қабул қилишга қарши овоз берган.

Бироқ, 14-апрелда ўтган матбуот анжуманида Украинанинг Қирғизистондаги Жовтенко «Қирғизистон — кичик ўлка, ҳеч нарсага таъсир қилолмайди» деб айтилган сўзларга қўшилмаслигини билдирган.

«Бошқа Осиё ва Европа мамлакатларида аҳоли бундан ҳам кам давлатлар бор. Масалан, Ирландия ёки Данияда уч миллионга етмаган аҳоли истиқомат қилади. Шу сабаб Қирғизистон кичик мамлакат эмас», — деган Жовтенко.

Элчи шунингдек, Украинага гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича фавқулодда ҳолатлар вазири Бообек Ажикеев билан учрашолмаётганини ҳам қўшимча қилган.