Садир Жапаров давлат компанияларига тендер ўтказмасликка рухсат берувчи қонунга қўл қўйди

279

Президент Садир Жапаров 15-апрелда «Давлат харидлари ҳақидаги» қонунни имзолаган. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди. Ҳужжат давлат улуши 50% ёки ундан юқори компанияларга давлат харидлари порталида тендер ўтказмасликка йўл беради.

Жапаров маъмуриятидан қонун давлат харидлари процедурасини соддалаштириб, коррупция ҳолатларини камайтиради деб тушунтиришди.

«Давлат харидларининг 4 методи (чекланмаган, чекланган, котировкаларни сўраб олиш, бир манбадан олиш) кўрсатилган», — дейилади президент сайтида.

Шунингдек, давлат ва муниципал ишхоналарнинг ҳамда устав капиталга қатнашиш улушининг 50 ва ундан кўп фоизи давлатга тегишли бўлган ҳиссадорлик жамиятларини, филиал хўжалик жамиятларининг харидлари қонун томонидан изга солинмаслиги айтилади.

Қонуннинг хавфи

Жапаров давлат харидлари ҳақидаги қонунга фуқаролик жамияти қарши бўлишига қарамай қўл қўйди. Фаоллар ўз мурожаатида ҳужжат қабул қилинса коррупция кўпайиб, давлат улуши бор компаниялар устидан давлат назорати камайишини айтишган.

Бундан ташқари, фаоллар харидларнинг очиқлиги сустлашиб, ёпиқ бўлиб қолишини, шунингдек бизнес томондан ишонч камайиб кетишини таъкидлашган.

Шунингдек, қонун лойиҳаси харидларни шаффофлигини таъминлаш, сотиб олишлар тармоғида миллий режимни таъминлаш, рақобатни ривожлантириш ва коррупцияга қарши туриш ҳақидаги ЕОИИ келишувининг меъёрларини бузади. Фуқаровий фаоллар қонунни қабул қилиш «домино эффектини уйғотиб, давлат харидлари тизими бузилишига олиб келиши мумкин» дейишган.

Давлат аридлари, бу қонун лойихаси қабул қилинмай «коррупциянинг жаннати» деб ҳисобланди. 2021-йили «Клооп»нинг журналистлари барча давлат тендерлари давлат харидлари портали орқали ўтказилгани билан танловлар ҳақидаги маълумотларнинг кўпи имконсиз бўлаётганини аниқлашган.

Журналистлар давлат муассасалари бюджет маблағларини очиқ сарлашмайди, назорат органлари буни ҳар йили эътиборсиз қолдиради деган хулосага келишган.