«Тозалик»нинг ходимларидан бир қисми иш ташлади

302

15-апрелда Бишкекда «Тозалик» муниципал ишхонасининг ходимларидан бир гуруҳи маош кечиктирилиб, машиналарни таъмирлаш масаласида муаммо бўлгани сабаб иш ташлади.

Ходимларнинг бири «Апрель» телеканалига берган интервьюсида ишхона раҳбарлари тинимсиз алмашиб, тажрибасиз кадрлар келаётганини айтди.

«Бошқармани катта миқдорда қарзи бор, шу сабаб эҳтиёт қисмлар олишга тендер ўтказилгандан кейин етказиб берувчилар қарзни тўламагунча эҳтиёт қисмларни беришдан бош тортишмоқда», — деган ходимларнинг бири.

Худди шундай маълумотни «Тозалик»нинг яна бир ходими Kaktus.Media’га маълум қилган. Унинг айтишича, эҳтиёт қисмлар етишмаслиги сабаб қатновга машиналар оз чиқиб, ошиқча ишлашмоқда.

«Ё ойлик вақтида берилмайди, “запчастимиз” йўқ, шундай “проблема” бўлиб қолди. Шунинг учун биз ҳозир бугунги кунда эски директоримизни қайтаринглар деяпмиз. [...] Мэр 5-мартда келганди, айтганмиз, шундай муаммо деб, у “ии” деганича йўқ бўлди. Пул йўқ, моддий томондан, мана машинани ҳаммаси тўхтаб қолди», — деди у.

Бишкек мэриясидан «Апрель»нинг журналистларига муассасадаги иш ташлашдан хабардор эканини, вазиятни назоратга олиб, иш ташлаганлар билан сўзлашаётишганини билдиришти.

Бу орада ишхонанинг ўзида вице-мэр Жамалбек Ирсалиев билан «Тазалык» ходимлари орасида можаро чиқти.

Ирсалиев «Тазалык»нинг ходимларига шаҳар мэрияси ишхона етакчиси Азат Сагиновни ишдан бўшатганини билдирди. Унинг айтишича, Сагинов устидан ариза тушгани учун ишдан бўшатилган.

Ишкананинг янги директори бўлиб Султан Алибаев тайинланган, у олдин миллий хавфсизлик давлат қўмитасида ишлаган.

Ирсалиевнинг айтишича, Алибаев 14-апрелда тайинланган. Алибаев ўзи директор вазифасини бажара олмаса, ишдан кетишини айтди.