Давлат қароргоҳининг девори баландлатилмоқда. Султанбаев бу режадаги таъмир эканини айтди

286

Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев «Клооп»нинг мухбирига Бишкекдаги «Ала-Арча» резиденциясини қуршаган девор нима сабабдан таъмирланаётганини билдирди.

Унинг айтишича, девор қурилгандан бери таъмирланмагани сабаб реконструкция қилиш қарори қабул қилинган.

«Умумий конструкцияни мустаҳкамлаш учун бу ишлар бажарилмоқда», — деб тушунтирди Султанбаев.

Бунгача девор таъмирланаётгани ҳақида Kaktus.Media нашри маълум қилган. Журналистлар тарқатган видеода деворни баланд қилиб ғишт қўйишаётганини кўриш мумкин.