Иссиқкўлнинг Туп туманида эркак киши ногиронлиги бор 16 ёшдаги қизни зўрлаб, қиз ҳомиладор бўлиб қолган. Маълумотни «Клооп»га вилоят ички ишлар бошқармасидан тасдиқлашди.
Милициядан факт Туп туман ИИБда 1-апрель куни, қизнинг онасини мурожаатидан кейин рўйхатга олинганини айтишди.
«Мазкур факт бўйича тегишли суд-тиббий экспертизалари тайинланиб, тергов ишлари бормоқда», — деб билдиришди вилоят ИИБдан.
Маълумотга кўра, ўсмирнинг ҳомиладорлигини онаси қизини ювинтираётиб билган. Кейин бу тиббий кўрикда ҳам тасдиқланган.
Муассасадан экспертизанинг хулосаси ва бошқа далиллар аниқлангандан кейин гумондор ҳақида маълумотлар берилишини айтишди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Қирғизистонда камида 197 минг одам ногирон. Улар инфраструктура, жамоат транспортидан тўлиқ фойдалана олмай, ишлаш имконияти чекланган бўлиб, жамиятга сезилмай, қабул қилинишмайди. Қирғизистонда 2019-йили ногиронларнинг ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Конвенция ратификациялаганига қарамай, улар аҳолининг заиф қатлами бўйича қолмоқда ва давлат қарорларини қабул қилинишига жалб қилинмайди.
Қирғизистонда барча аёллар жуда кучсиз, ногиронлиги бор аёллар бундан икки марта заиф.
«Ногиронлиги бор қизлар дискриминацияга икки карра кўп дучор бўлишади. Биринчидан, аёл бўлгани учун, иккинчидан ногиронлиги бўлгани учун. Улар зўравонлик бўлаётганда кучсиз бўлишади», — деган «Тендик» ногиронлар иттифоқи» жамоат бирлашмасининг етакчиси Гулмира Казакунова.
«Сен ҳеч нарсага арзимайсан!». Зўравонликка учраган қирғизистонлик уч ногирон аёлнинг воқеаси
Агар зўравонлик ёки турмуш қийинчиликларига дуч келсангиз, билим олиш, иш билан таъминлашда, ижтимоий томондан қўллаш бўйича ёрдам берувчи «Тендик» ногиронлар иттифоқига мурожаат қилсангиз бўлади.
Тел: 0771 627 525, 0700 627 525
Эл. манзили: ravenstvokg@gmail.com, ravenstvo-ik@mail.ru
Бундан ташқари, кризис марказларига мурожаат қилсангиз бўлади — бу ерда ўзингизга яқин бўлган кризис марказларини топсангиз бўлади: