Европа иттифоқи таълим тизимини қўллаш учун 32 млн евро беради

275

Европа иттифоқи Қирғизистонга таълим тизимини қўллашга 32 млн. евро ажратади. Бу ҳақда таълим вазирлиги маълум қилди.

6-апрелда Қирғизистон билан Европа иттифоқи ўртасида Фан ва таълим вазирлигига грант бериш ҳақида молиявий шартнома имзолаганди.

«32 млн евродан 27 млн евро ўлканинг республика бюджетини қўллашга, 5 млн евро қўшимча ёрдамга сарфланади», — деб билдиришди муассасадан.

Вазир ажратилган маблағлар қуйидагиларга сарфланишини маълум қилди:

  • Кўп сондаги болаларга STEAM (science – илм, technology – технология, engineering – муҳандислик иши, arts – санъат ва mathematics – математика) бўйича билимини камида минимал даражага етказишга имкон берувчи инклюзив ва адолатли, сифатли таълим бериш. Янги усул қўлланмаларида ва ўқув материалларида гендер саводсизликни бартараф қилиш ва инклюзив таълим берган мактаблар сонини кўпайтириш,
  • Ўқитувчиларнинг ва ўқувчиларнинг медиасаводхонлигини ҳамда рақамли кўникмаларини ривожлантириш,
  • ўқитувчилар билан ўқувчилар учун узлуксиз тренинглар ўтказиб туришга имкон берувчи эколологик кўникмаларини ошириш.

Бунгача Европа иттифоқи Қирғизистон билан 2021-2027-йиллар орасида ҳамкорликнинг кўп йиллик индикатив лойиҳасини қабул қилган. Бу дастурнинг дастлабки тўрт йилида бошқариш ва рақамлаштириш, инсоний тараққиёт, яшил ва иқлимнинг барқарор иқтисодини ривожлантиришга 62 млн евро ажратади.

2021-йилнинг 23-декабрида Европа иттифоқини Қирғизистондаги вакиллигидан ташкилот Қирғизистонга таълим ва рақамлаштириш тармоғини ривожлантириш учун грант турида 19,4 млн евро ажратганини билдиришган.

Бу маблағдан 7,4 млн евро — 2019-2021-йиллари Қирғизистондаги таълимни ривожлантириш стратегиясини қўллаш учун охирги транш эканини таъкидлашган. Бу лойиҳа бўйича Европа иттифоқи умумий 32 млн евро бериши керак эди. Қолган пул 2019-2021-йиллари ўтказилган.

«Вазирлик охирги траншдаги пулни [7,4 млн евро] билим беришни ривожлантиришга, китоб сотиб олишга ва барча мактабларни интернет билан таъминлашга сарфлашни режалаштирмоқда», — дейилган маълумотда.

Муаллиф: Канишай Балкибекова