Садир Жапаров чет эллик IT-мутахассисларни оддий тартибда рўйхатга олишни тавсия қилди

305

Президент Садир Жапаров вазирлар маҳкамасига чет эллик IT мутахассисларини оддий тартибда рўйхатга олишни топширди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Жапаров «рақамли кўчманчилар» учун қулай шароитлар яратиш ҳақидаги буйруқни имзолади.

«Буйруқнинг мақсади — Қирғизистонда ахборот-коммуникация технологиялари муҳитида ишлаган замонавий, ижодкор ва юқори квалификацияли мутахассисларни, инвесторларни ва тадбиркорларни жалб қилиш, янги корхоналар очиш, инновацион лойиҳаларни ҳамда иқтисоднинг юқори технологик тармоқларини ривожлантириш бўлиб ҳисобланади», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Бундан ташқари, президент вазирлар маҳкамасига чет эллик фуқароларни ишга жойлаш жараёнини соддалаштиришни, хорижликларга консультация бериш бўйича ягона веб-портал, ахборот-коммуникация технологиялари муҳитида чет эллик компанияларни жалб қилиш учун ёқимли шароитлар яратиш масаласини ишлаб чиқишни топширган.

Россиядан келган мигрантлар

Украинада уруш тўхтамади — 24-февралда ўлка ҳудудига рус ҳарбийлари ҳужум қилган. БМТнинг маълумотига кўра, бу орада Украинадан 2 миллиондан ортиқ одам чиқиб кетган — улар яқин европа давлатларига қочишга мажбур бўлган.

Урушдан ва солинган иқтисодий санкциялар сабаб рус фуқаролари ҳам Россиядан чиқиб кетмоқда. Уларни ўлкадан кетиш қарорига халқаро ҳамжамият томонидан Россияга қўйилаётган санкцияларгина эмас, рус ҳукуматининг чекловлари ҳам таъсир қилмоқда. Россияликлар ҳозирда Туркия ва МДҲ давлатларига кўпроқ кетишмоқда.