Талаб ва таклиф психологик фактордан келиб чиққан. МБ долларнинг курси нимага ўсанини тушунтирди

251

Қирғизистонда охирги бир неча кунда долларнинг қиймати яна кўтарилди. Сутка ичида 6-апрелга кўра 5 сомга қимматлади.

Миллий банкдан апрелнинг бошидан бери долларнинг курси сомга нисбатан қимматлаганини тасдиқлади.

Асосий банкдан долларнинг қимматлашини чет эл валютасига бўлган талаб таклифга қараганда юқори бўлаётгани билан тушунтирди. У ердан талаб кўпроқ психологик факторлар ва бозор иштирокчиларининг кутиши сабаб юзага келганини айтишмоқда. Миллий банк Қирғизистонда алмашиш курси ўзгариб туришини ҳам эсга солди.

Миллий банкнинг маълумотига кўра, долларнинг сомга нисбатан расмий курси апрелнинг бошидан бери 1,06%га — 84,8 сомдан 85,7 сомгача кўтарилган. Бироқ valuta.kg порталининг маълумоти бўйича, доллар Моссоветдаги айрим пул алмаштириш жойларида 93-94 сомдан сотиб олиниб, 94-95 сомдан сотилмоқда.

valuta.kg порталидан скриншот

Миллий банкдагилар валюта бозоридаги вазиятни кузатишаётганини, зарурат бўлса, алмашиш курсини ўткир силкинишининг олдини олиш чоралари кўрилади деб таъкидлашди. Бу чораларга валюта интервенцияси киради, унда асосий банк долларларни сотади. Йил бошидан бери миллий банк беш марта интервенция қилиб, 284,30 млн доллар сотган. Шунингдек, миллий банк долларнинг курси 79-80 сом бўлган вақтда икки марта, умумий миқдори 19,90 млн долларга долларларни сотиб олган.

Долларнинг тебраниши

Февралнинг охирида долларнинг курси рублга қараганда кескин кўтарила бошлаган. Бундай ҳолат 24-февралда рус ҳарбийлари Украинага ҳужум қилгандан кейин юзага келган. Кейин кўп ғарб давлатлари Россияга қарши жиддий иқтисодий ва технологик санкциялар киритган.

Валюта бозорига биринчи навбатда санкциялар таъсир қилган. Россия Украинага ҳужум қилгандан бир неча соат ўтгандан кейин рубль кескин арзонлаб, тарихдаги энг паст кўрсаткични бир неча марта янгилади. Рублнинг кетидан Қирғизистоннинг миллий валютасининг қурби ҳам тушиб кетган.

Уч ҳафта ичида долларнинг курси 84 сомдан 106 сомгача кўтарилган. Бироқ мартнинг иккинчи ярмида доллар кескин пастлай бошлаган. Масалан, 1-апрелда долларни сотиб олишнинг ўртача баҳоси 79,3 сомни, сотиш эса 81,3 сомни ташкил қилган. Сўнгги кунларда долларнинг курси яна кўтарила бошлади.

Асосий саҳифадаги сурат: Гулжан Турдубаева / «Азаттык»