МСК: Қайта сайловда гаров қатори тушган маблағнинг 4,2 миллион соми давлатга ўтказилади

Марказий сайлов комиссияси Биринчи май ва Свердлов бир мандатли округида 27-мартда бўлган қайта сайловда номзодлар гаровга қўйган маблағнинг 4,2 миллион соми давлат бюджетига ўтказилганини билдирди.

Қолган 1 миллион 500 минг сом номзодларга қайтариб берилади.

МСКнинг маълумотига кўра, номзодлардан МСКнинг депозит ҳисобига умумий 5 миллион 600 минг сом тушган — 56 номзоднинг ҳар бири 100 000 сомдан тўккан эди.

Қирғизистонда 2021-йилнинг 28-ноябрида парламент сайлови ўтган. 54 депутат партия рўйхати билан 36 халқ вакили бир мандатли округлардан сайланган. Бироқ Бишкекнинг Свердлов ва Биринчи май округида «Барига қарши» овоз берганлар кўпайиб, қайта сайлов белгиланган.

27-февралда қайта парламент сайлови ўтиб, унга №27 Биринчи май округидан 25, №29 Свердлов округидан 25 номзод депутат учун курашган.

Овоз бериш натижасида Биринчи май сайлов округидан Элвира Сурабалдиева Свердлов сайлов округидан Абдурахманхажи Муртазалиев энг кўп овоз олган.

Бироқ кейинчалик МСК Абдурахманхажи Муртазалиевнинг рўйхатини бекор қилиб, унинг овозларини яроқсиз деб топган. 6-апрелда Свердлов округи бўйича Муртазалиевдан кейинги ўринни олган Шайлообек Атазовга депутатлик мандат топширилди.