3-апрелда гиёҳванд модда билан қўлга олинган Ўш ШИИБнинг Уюшган жиноятчилик билан курашиш бўлимининг бошчиси, милиция подполковниги «А.У.К» икки ойга қамоққа олинди. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш вилоят судининг матбуот котиби Айпери Туратбек қизи билдирди.
Унинг шериги — патрул хизматининг кичик инспектори «А.Т.уулу» бу иш бўйича гувоҳ қатори ўтмоқда, шу сабаб унга эҳтиёт чораси қўлланилган эмас.
Милиционерларни 2-апрелга ўтар кечаси МХДҚ ва ИИВнинг Ички текширув хизмати қўлга олган. Махсус хизмат улар «ўзгача ҳиди бор гиёҳванд моддани» белгиланган жойга бекитиш усули билан тарқатиб юрганда қўлга олинганини таъкидлаган. Гумонланувчиларнинг ёнидан 894 грамм гиёҳванд модда топилган.
Ҳозирда мазкур факт бўйича «гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини сотиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси билан қўзғалган жиноий иш асосида тергов ишлари бормоқда.
4-апрелга ўтар кечаси ИИВ Баткенга Тожикистондан ноқонуний йўл билан гиёҳванд модда олиб кириб, уни сотишни кўзлаган икки милиция ходимини қўлга олган. Маълумотга кўра, уларнинг бири — гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг Ўш вилояти бўйича етакчиси. Тинтув вақтида гумондорларнинг ёнидан 30 килограммдан ортиқ модда топилган.