Бош прокурор: 2021-йили аёлларни ўғирлаш ва никоҳга мажбурлаш бўйича 560 факт қайд этилди

274

Қирғизистонда 2021-йили аёлни ўғирлаб, мажбурлаб оила қуриш бўйича 560 факт рўйхатга олинган. Бу ҳақда бош прокурор Курманкул Зулушев 5-апрелда парламентнинг икки қўмитасининг биргаликдаги йиғинида айтди.

Унинг айтишича, бу жиноий ишлар Жиноят кодексининг тўрт моддаси билан қайд этилган — «оила қуриш учун олиб қочиш», «Амалдаги никоҳ муносабатларига мажбурлаш», «Одамни оила қуришга мажбурлаш», «Диний урф-одатларни ўтказишда никоҳ ёши ҳақидаги қонунларни бузиш».

«82 иш судга ўтказилган, 460 иш қисқартирилган, текширувда яна 14 иш бор», — деб билдирди Зулушев.

Аёлни мажбурлаб оила қуриш мақсадида ўғирлаш

Қирғизистонда аёлларни ва қизларни мажбурлаб оила қуриш мақсадида ўғирлашга боғлиқ воқеалар деярлик ҳар куни содир бўлади.

Уларнинг кўпи ҳуқуқ органларига мурожаат қилишмайди, босим билан ўғирлаганларнинг оиласида қолишади. БМТнинг гендер тенглик масалалари бўйича ҳисоботига кўра, Қирғизистонда ҳар бир бешинчи оила қиз ўғирлаш орқали қурилган.

Амалдаги жиноят кодексига кўра, оила қуриш мақсадида одам ўғирлаш учун 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўрсатилган. Вояга етмаган болани никоҳ муносабатлари учун ўғирлаш 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) 97-ўринни эгаллаган. Мазкур индексда 170 давлатдаги аёлларнинг ҳолати кўрсатилган.

Қирғизистонда қиз олиб қочиш бўйича ягона резонансли воқеа 27 ёшдаги Айзада Канатбекова билан 19 ёшдаги Бурулай Турдали қизининг воқеаси бўлган.