Қасим-Жомарт Токаев: Қозоғистон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади

322

Қозоғистон дунёнинг кўп давлатлари каби Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевнинг бу ҳақдаги билдируви Американинг National Interes нашрининг 4-апрелда берилган мақоласида айтилади.

У «Қозоғистон ва Россия дунёда чегаралари энг узун мамлакатлар қатори ўзаро ҳамкорликнинг ўзгача муносабатларини қўллашади» деди.

«Шунингдек, бизда Украина билан дўстлик муносабатлари чуқур илдиз отган. Биз дунёнинг кўп давлатлари каби унинг ҳудудий бутунлигини ҳурмат қиламиз», — деди қозоқ президенти.

Токаев жанжал «БМТнинг Уставига кўра тез ва адолатли ҳал қилинади» деб ишонади.

«Мен уруш ҳаракатларини тинчлик йўли билан бартараф қилишга ва диалог қилишга чақириб Владимир Путин билан ҳам, Владимир Зеленский билан ҳам тўғридан-тўғри алоқада бўлдим. Қозоғистон халқаро воситачи ролини бажаришни давом эттиришни истайди», — деб таъкидлади у.

Токаев мақолада Россияни Украинага ҳужумини «уруш» деб атаган.

*Россия Украинада бўлаётган воқеаларни «уруш» деб аташни тақиқланган. У ерда ҳужумни «махсус ҳарбий операция» деб аташмоқда.

Қозоғистоннинг рус-украин уруши бўйича позицияси

Қозоғистоннинг президент маъмурияти бошчисининг ўринбосари Тимур Сулейменов Қозоғистон Россияга Украинага ҳарбий ҳужуми сабаб АҚШ билан Евроиттифоқ киритган санкциялардан четлаб ўтишга ёрдам бермаслигини билдирган.

У Қозоғистон ЕОИИга аъзо, бироқ мустақил давлат эканини, шу сабаб санкцияларни амал қилишини таъкидлаган. Бу Европа иттифоқи билан АҚШни Қозоғистонга нисбатан иккинчи даражадаги санкцияларига учраб қолишдан қўрқишига боғлиқ.

Бундан ташқари, Сулейменов Қозоғистонда Украинадаги уруш «уруш» деб аталаётганини, сабаби ўлкада «ҳар бир нарсани ўз номи билан аташда муаммо йўқ» деб ишонтирган.

Шунингдек, Сулейменов Россия Қозоғистон кўпроқ улар томонда бўлишини истаётганини, бироқ ўлка Украинанинг ҳудудий бутунлигини ҳурат қилишини ва БМТ каби Қрим ва Донбассдаги «ҳолатни» тан олмаслигини таъкидлаган.