«Қурол қўлланилди». Қирғиз-ўзбек чегарасида жанжал чиқиб, икки қирғизистонлик ҳалок бўлди

292

Қирғиз-ўзбек чегарасида қуролли можаро бўлиб, воқеада ўзбек чегарачилари икки қирғизистонликни отди. Бу ҳақда 5-апрелда Қирғизистоннинг чегара хизматининг матбуот хизмати маълум қилди.

Муассаса маълум қилишича, воқеа Жалолобод вилоятининг Ахси туманига қарашли Дейрес қишлоғида бўлган. Дастлабки маълумотларга қараганда, Қирғизистоннинг бир неча фуқароси Ўзбекистон ҳудудига от билан ноқонуний юк олиб ўтишга ҳаракат қилишган. Қирғизистон чегара хизмати ўзбек томоннинг чегарачиларига таяниб, юкнинг қиймати 20 минг доллардан ортиқ эканини билдиришди.

Қирғизистон чегара хизматининг маълумотига Ўзбекистон чегарачилари қирғизистонликларни Ўзбекистон ҳудудидаги чегара чизиғидан 500 метр узоқликда аниқлашган деб айтилади.

«Контрабандачилар ўзбек чегарачиларининг тўхтатиш талабига бўйсунишмаган. Фуқароларни қўлга олиш вақтида жанжал чиққан. Ўзбек чегарачилари ўз ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш учун қуролдан фойдаланиб, натижада икки фуқаро олган жароҳати сабаб вафот этган. Қолганлар Қирғизистон ҳудудига қочиб киришга улгиришган», — деб билдиришди муассасадан.

Қирғизистоннинг чегара хизматидан вафот этган фуқаролар асли ўзбекистонлик эканини, бироқ 2012-йили қирғиз фуқаролигини олиб, ўзбек паспортларини сақлаб қолишганини таъкидлашди.

Вафот этганлар 31 ва 38 ёшдаги фуқаролар экани маълум бўлди. Марҳумларнинг жасадини ўзбек томон Қирғизистонга ўтказиб берган.

«Икки томоннинг чегара вакиллари ҳар икки томон ўзи текширув олиб бориши бўйича сўзлашишди», — деб қўшимча қилишди муассасадан.

Бундан ташқари, муассасанинг маълумотида уларнинг Дейрес қишлоғидаги ходимлар ноқонуний юкларни ташишда иштироки бор фуқароларни қидириш ишларини бошлашгани айтилади.

Чегара хизматидан қирғиз-ўзбек чегарасида 5-апрель соат 23:50 кўра вазият барқарорлигини қўшимча қилишди.