Новқатда йўловчини машина билан уриб, изини яширган ҳайдовчи қўлга олинди

319

Ўш вилоятининг Новқат туманидаги Қирғизата қишлоғида машина уриб кетган фуқаро воқеа жойида вафот этди. Авария бўлган ердан қочиб, яширинган шахс қўлга олиниб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ўш вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш бошқармасининг матбуот котиби Алтинбек Тенизбаев «Клооп»га билдиришича, ҳалокат 3-апрелда соат тахминан 22:10да қайд этилган. Унда «Ауди-80» русумидаги автомобилнинг ҳайдовчиси Қирғизата қишлоғининг 61 ёшдаги турғунини уриб, яширинган.

Куч идоралари жиноятда гумонланиб 4-апрель куни Новқат туманининг 40 ёшдаги турғунини қўлга олди.

«“С.К.” номли аёл “Ауди-80” русумидаги автомобилини ўзи яшаган уйнинг ховлисига бекитиб қўйган жойидан ушланди», — деб билдирди Тенизбаев.

Новқат туман ИИБи бу воқеа бўйича тергов ишларини бошлади, тегишли экспертизалар тайинланди. Автомобила жарима майдонига киргизилди.

Аввалроқ куч идоралари Ўзган туманининг Мирзаариқ қишлоғининг 33 ёшдаги турғунини уриб кетган ҳайдовчини қўлга олишган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган. Кейинчалик Ўш вилоят ИИБдан гумонланувчи уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси эканини ошкор қилган.

Муаллиф: Нурайим Рустамова